UZ

Сўнгги янгиликлар

00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" – "Бавария" 0:0 (матнли трансляция)  44 23:58Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди  0 23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  4 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  34 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  2 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  1 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  16 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  8 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  6 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  7 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0 19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  1 19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  6 18:42Суперлига. 6-тур футболчиси - Зоран Марушич  1 18:27"Футбол олами". "Андижон" ва "Нефтчи" юта олмади, "Навбаҳор"да йирик ғалаба. 6-тур ҳақида ҳаммаси  0

Жасур Абдураимов: "Легионерларимизнинг ҳаммаси кетди" Янгиликлар

Жасур Абдураимов: "Легионерларимизнинг ҳаммаси кетди"

Бугун бўлиб ўтган "Металлург" - "Насаф" (2:1) баҳсидан сўнг матбуот анжумани ташкил этилди.

Матбуот анжуманида иштирок этган "Металлург" бош мураббийи Жасур Абдураимов саволларга жавоб қайтарди. 

- Аввало шуни айтишим керак, "Насаф" жуда яхши жамоа ва шундай жамоани мағлуб этганимиздан хурсандмиз. Биз қандай натижа қилмайлик, ҳамма ўйинда футболчилар ҳаракат қиляпти, энг муҳими ҳужумкор ўйин кўрсатяпмиз. Тўғри, бугун омад кўпроқ биз томонда бўлди. Лекин шуни унутмайлик, омад ҳам меҳнат қилган жамоага кулиб боқади", - дея фикр билдирди бекободликлар устози. 

- Жамоангиз иккита кучли рақиб билан ўйнади: АГМК ва "Насаф". Кейинги рақиб ҳам кучли жамоа бўлади: "Навбаҳор". Бундай жамоаларга қарши тайёрлаш қийин бўлмаяптими?

- Мен ҳар ўйиндан олдин футболчиларга ютиш кераклигини айтаман. Бу ўринда биз учун рақибнинг фарқи йўқ, фақат ғалабани кўзлаб майдонга чиқамиз. 

- Иккинчи бўлим бошида Станислав Андреев алмаштирилиши нима билан боғлиқ? 

- Жароҳати борлиги учун футболчининг ўзи сўради. Футболчиларимга бугунги ўйин ва ғалаба учун раҳмат айтаман. 

- Евгений Чумак қайдномада ҳам кўринмади. 

- Уч нафар легионеримиз клубни тарк этди, шу жумладан Чумак ҳам. 

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика