Жасур Абдураимов барча айбни ўз бўйнига олди
25 окт 2016 00:28
Янгиликлар
Жасур Абдураимов барча айбни ўз бўйнига олди
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Жасур Абдураимов ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди.
"Футболчиларнинг ўйинидан кўнглим тўқ. Улар борларини бериб ўйнашди. Эронни ғалаба билан табриклайман. Ўйинда тўхталишлар, вақт чўзишлар кўп бўлди. Бундай вазиятда футболчиларга қийин. Кимгадир шундай футбол ёқса, марҳамат. Эроннинг ғалабасини шубҳа остига қўймоқчи эмасман. Уларнинг голлари тоза. Шунчаки, мен бундай футбол тарафдори эмасман. Мағлубиятга жавобгарман. Узр сўрайман. Аммо, ишонаманки, бу жамоанинг келажаги бор. Бу футбол. Омад ҳамиша келавермайди. Бу футболчиларни яхши келажак кутмоқда. Уларнинг турнирдаги ўйинидан қониқдим. Улар билан бирга ишлаганимдан хурсандман", - дея ўз фикрларини билдириб ўтди Жасур Абдураимов.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Фикрлар