UZ

Сўнгги янгиликлар

19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 19:15Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 1:1 (матнли транлсяция)  18 19:00Суперлига. "Бухоро" – "Навбаҳор" 5:0 (матнли трансляция)  73 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11 18:41"Реал" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  11 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  11 17:42"Хоффенхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  1 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  15 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  52 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  38 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  13 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  4

Жанубий Корея олимпиячилари ўртоқлик ўйинида Австралияни мағлуб этишди Янгиликлар

Жанубий Корея олимпиячилари ўртоқлик ўйинида Австралияни мағлуб этишди

Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Осиё чемпионати гуруҳ босқичидаги рақиби – Жанубий Корея U-23 терма жамоаси 9 октябрь куни Австралия олимпия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Таъкидлаш жоиз, иккала терма жамоа 12 октябрь куни ўзаро иккинчи ўртоқлик учрашувида майдонга тушадилар. Аввалроқ хабар берилганидек, Жанубий Корея иштирокидаги ўртоқлик учрашувларини бевосита томоша қилиш учун ЎФФ техник директори Деян Журжевич Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳрига жўнаб кетган.

Эслатиб ўтамиз, январь ойида Қатарда U-23 ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳслари ўтказилади. Виктор Жалилов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-23 ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионати "C" гуруҳидаги илк учрашувида айнан Жанубий Корея U-23 терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Осиё чемпионати гуруҳ босқичида Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Жанубий Кореядан ташқари, Ироқ ҳамда Яман олимпия терма жамоаларига қарши ўйнайди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика