UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  1 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  0 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  11 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  28 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  20 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Жанубий Корея чемпионатида захира ҳакамининг хатоси сабаб бир жамоа 12 киши бўлиб ўйнади Янгиликлар

Жанубий Корея чемпионатида захира ҳакамининг хатоси сабаб бир жамоа 12 киши бўлиб ўйнади

Жанубий Корея К-лигасининг 35-туридан ўрин олган "Чонбук Моторс" — "Похан Стилерс" учрашувида (1:1) баҳсли ҳолат юзага келди.

Мазкур баҳснинг 21-дақиқасида "Пхохан"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Ким Йонг Хван рақиб жамоа вакили Ким Жин Су билан тўқнашиб кетиши оқибатида оёғидаги оғриқдан шикоят қилиб, тиббиёт ходимларига мурожаат қилди. Шу боис, "Пхохан" бош мураббийи Ким Ки Донг Шин Гван Хунни захирадан майдонга туширди.

Бироқ тахминан 6 дақиқадан сўнг ўйин тўхтатилди. Бош ҳакам ва ёрдамчи Шин Гван Хунни майдонга тушириш вақтида муаммо юзага келганини кеч англаб етди.

Захира ҳаками таблога ўйиндан олиниши керак бўлган 3-рақам ўрнига адашиб 7-рақамни киритиб юборган. Натижада ўйинга қўшилган 17-рақамли футболчи Шин Гван Хун жароҳат олган ҳимоячини эмас, балки жамоа сардори Ким Ин Сеонгни алмаштириши керак бўлган. Бироқ шериги алмаштирилишига амин бўлган Ким Ин Сеонг ўйинни давом эттирди. 

Гарчанд 3-рақамли футболчи майдон четида тиббий ёрдам олиш билан банд бўлган бўлса-да, расмий равишда захирага олинмаганди.

Натижада "Пхохан" 6 дақиқа давомида 12 нафар футболчи билан ҳаракат қилди. 

Учрашувдан кейин "Чонбук Моторс" жамоаси регламентга мувофиқ, рақибга техник мағлубият ёзилишини талаб қилиб, шикоят билдирган. Вазият кўриб чиқилмоқда.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика