UZ

Сўнгги янгиликлар

00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  0 00:05ЕЧЛ. Бугунги кундан ўрин олган учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  2 00:05ЕЧЛ. "Монако" - "Манчестер Сити" (онлайн ҳисоб)  4 00:05ЕЧЛ. "Барселона" - ПСЖ (онлайн ҳисоб)  18 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  2 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  13 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  8 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  1 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  94 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  7 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  21 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1

Жанубий Корея чемпионатида захира ҳакамининг хатоси сабаб бир жамоа 12 киши бўлиб ўйнади Янгиликлар

Жанубий Корея чемпионатида захира ҳакамининг хатоси сабаб бир жамоа 12 киши бўлиб ўйнади

Жанубий Корея К-лигасининг 35-туридан ўрин олган "Чонбук Моторс" — "Похан Стилерс" учрашувида (1:1) баҳсли ҳолат юзага келди.

Мазкур баҳснинг 21-дақиқасида "Пхохан"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Ким Йонг Хван рақиб жамоа вакили Ким Жин Су билан тўқнашиб кетиши оқибатида оёғидаги оғриқдан шикоят қилиб, тиббиёт ходимларига мурожаат қилди. Шу боис, "Пхохан" бош мураббийи Ким Ки Донг Шин Гван Хунни захирадан майдонга туширди.

Бироқ тахминан 6 дақиқадан сўнг ўйин тўхтатилди. Бош ҳакам ва ёрдамчи Шин Гван Хунни майдонга тушириш вақтида муаммо юзага келганини кеч англаб етди.

Захира ҳаками таблога ўйиндан олиниши керак бўлган 3-рақам ўрнига адашиб 7-рақамни киритиб юборган. Натижада ўйинга қўшилган 17-рақамли футболчи Шин Гван Хун жароҳат олган ҳимоячини эмас, балки жамоа сардори Ким Ин Сеонгни алмаштириши керак бўлган. Бироқ шериги алмаштирилишига амин бўлган Ким Ин Сеонг ўйинни давом эттирди. 

Гарчанд 3-рақамли футболчи майдон четида тиббий ёрдам олиш билан банд бўлган бўлса-да, расмий равишда захирага олинмаганди.

Натижада "Пхохан" 6 дақиқа давомида 12 нафар футболчи билан ҳаракат қилди. 

Учрашувдан кейин "Чонбук Моторс" жамоаси регламентга мувофиқ, рақибга техник мағлубият ёзилишини талаб қилиб, шикоят билдирган. Вазият кўриб чиқилмоқда.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика