UZ

Сўнгги янгиликлар

08:37Қозоғистон футзал терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши кечган сўнги ўртоқлик ўйинларида ёшларимизга имконият берган эдик. Мундиалга эса энг кучли таркибимизни олиб келамиз"  1 08:20Қозоғистон Лига кубоги. "Қайрат" - "Акжайик" 9:0   0 08:15Серия А. "Верона" - "Интер" 2:2   0 08:11Гвардиоланинг «Манчестер Сити»даги тақдири эълон қилинди  4 08:10Серия А. "Эмполи" - "Рома" 2:1   0 08:05Серия А. "Аталанта" - "Торино" 3:0   0 08:00ЛаЛига. "Севилья" - "Барселона" 1:2   0 07:55Туркия чемпионати. "Коньяспор" - "Галатасарой" 1:3, Галатасарой Туркия чемпиони   0 07:45Жаҳонгир Усмонов: "Жаҳон чемпионатларидаги энг яхши натижамизни янгилашни мақсад қилганмиз"  0 07:33Суперлига. Бугун 9-тур якунланади  0 03:34Қосимов: "Бугунги ўйин футболнинг безаги бўлди, бир мухлис келган бўлса ҳам, у учун ўйнаймиз"  4 03:10Левченко: "Асабий якун бўлмаганда футболчиларимга максимал балл қўйган бўлардим"  5 02:38Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"ни мағлуб этди  15 00:52Хосе Венансио Лопес: "Дастлабки мақсадимиз гуруҳдан чиқиш. Гуруҳдаги рақибларимизнинг даражаси тенг"  1 00:34Forbes талқинига кўра дунёнинг энг қиммат клуби номи маълум  10

Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик" Янгиликлар

Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик"

Ўзбекистон Кубогининг 3-тури доирасида "Локомотив" майдонидаги ғалабадан сўнг "Қизилқум" бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Ўйиннинг бориши биз кутгандек ўтди ва натижа ҳам қаноатлантирди. Гуруҳдан чиқдик, курашишда давом этамиз.

- Кубокдаги 3та ўйин қандай таассурот қолдирди?

- Дастлаб ўзимиздан паст лигада бўлган "Олимпик Mobiuz"га қарши ўйнадик ва ўшанда ёшларга имконият бердик, 2:1 ҳисобида мағлуб бўлдик. Иккинчи ўйинда таркибни ўзгартирдик. Нима десам бўлади, пастки лига вакиллари билан ўйнаш жуда қийин, чунки уларда иштиёқ юқори бўлади, Суперлига вакиллари эса бўшашиброқ ўйнашади. Шу сабабли кубок ўйинларида асосан ёшлар майдонга тушишади ва бу уларга трамплин вазифасини ўтайди. Шу сабабли ёшлар бу ўйинларда ўзларини кўрсатиб, нималарга қодирлигини намойиш қилишлари керак. Бу эса кейинчалик уларга имконият берилиши учун хизмат қилади. Барчаси яхши ўтди, олдимизга қўйилган вазифани бажардик.

- "Локомотив" Сизга бегона клуб эмас, "Қизилқум"га кетишингизга қадар бу клубда ишлагансиз.

- "Локомотив" мен учун қадрдон клуб. Бу ерда ишлаганман, яхши хотиралар, хиссиётлар қолган. Шу сабабли бу ерга келиш, танишларни кўриш ёқимли. Бу ерда узоқ вақт ишлаганман, бу клубдан мамнунман. "Локомотив"га чемпионатдаги ўйинларда омад тилайман.



Рейтинг:    

Фикрлар

-1   
27 апр 22:39:08
JAFAR TOLIBOV
QOYIL JAMSHED AKA RAHMAT
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика