UZ

Сўнгги янгиликлар

00:22АПЛ. "Ливерпуль" – "Сандерленд", ​"Лидс Юнайтед" – "Челси". Таркиблар аниқ  0 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  2 23:43АПЛ. "Арсенал" – "Брентфорд". Таркиблар аниқ!  0 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 23:05Ла Лига. "Атлетик" – "Реал Мадрид" (онлайн ҳисоб)  26 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 22:05Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  4 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  3 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0 20:45"Манчестер Юнайтед" ҳақида гапирилганда телевизорни ўчириб қўяман" – Аморим ўзига қаратилган танқидлар ҳақида  1 20:24U-21 биринчилигида мавсум якунланди + ЯКУНИЙ ЖАДВАЛ  10 19:45Уэсли Снейдер: "Ҳозир "Олтин тўп" мезонлари менинг давримдагига қараганда мантиқлироқ"  23 19:15Португалия терма жамоаси ЖЧ-2026 учун уй формасини тақдим этди  5 18:45Рафаэль Варан: "Реал"га ўтганимда депрессияга дуч келганман"  1

Жамшид Саидов: "Қизил карточка ўйин натижасига таъсир кўрсатди" Янгиликлар

Жамшид Саидов: "Қизил карточка ўйин натижасига таъсир кўрсатди"

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Олимпик" (2:4) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Ўйин тизгинини қўлдан бой бердик. Иккинчи бўлим кутилмаган вазиятларга бой бўлди. Қизил карточка режаларимизни ўзгартириб юборди.


- Акаки Шулаянинг четлатилиши ўйин натижасига қанчалик таъсир қилди? Умуман ушбу карточкага муносабатингиз қандай?

- Айтиб ўтдим, қизил карточка бизнинг режаларимизга таъсир кўрсатди. Шулая майдондан чиқиб кетганидан сўнг ўйин тизгинини қўлдан бой бердик. Шунингдек, "Олимпик" вакиллари ҳам иккинчи бўлимда ўйинни кучайтиришди. 

- Шерзод Файзиевнинг ўйин олдидан жароҳат олиши режаларингизга таъсир қилдими?

- Бу футбол, унда шунақа ҳолатлар ҳам бўлиб туради. Файзиевнинг жароҳат олиши сабаб ўзгариш қилишга мажбур бўлдик. Дастлабки режага бу ҳолат таъсир кўрсатди.

- Элгужанинг бирга-бир вазиятдан фойдалана олмаслиги нима билан боғлиқ?

- Ўйин амалиёти кам бўлганлиги сабаб унда вазиятни ҳис қилишда аниқлик етишмади. Навбатдаги ўйинларга тўлиқ тайёр бўлади деган умиддамиз.

Стадионга келиб бизни қўллаб-қувватлаган мухлислардан мағлубият учун узр сўраймиз. Навбатдаги учрашувларда ғалаба қозониб, уларни уйга яхши кайфиятда қайтишларига ҳаракат қиламиз.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика