Жамшид Саидов: «Жорий мавсум жамоамизга ТОП-10 га кириш вазифаси қўйилганди»
		
		30 ноя 2024 18:15
        Янгиликлар	
	 
				 
				Жамшид Саидов: «Жорий мавсум жамоамизга ТОП-10 га кириш вазифаси қўйилганди»
Футболчиларим ўйининг аҳамиятини яхши тушуниб турган ҳолда сўнгги баҳсга майдонга тушишганди. Бироқ битта аниқ зарба ва гол учрашув тақдирини ҳал қилди. Умуман олганда, ўйин тенг-курашларга бой бўлди. Футболчилар максимал даражада ҳаракат қилишга интилишди. ОКМК жамоасини иккинчи ўрини қўлга киритганлари билан табриклаб қоламан. Биз эса плей-оффга қолиб кетмаганимиздан мамнунмиз. Футболчиларимга мавсум учун миннатдорчилик билдираман. Мавсум давомида яхши ғалабаларга эришдик. Менимча, мавсумни ёмон ўтказмадик деб ўйлайман. Турнир жадвалининг тепа ва паст қисмида жиддий курашлар бўлди. Узоқдан келган барча мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Афсуски, бу мавсум ўз майдонимизда ҳаракат қила олмадик. Умид қиламанки, келаси мавсум ўз майдонимизга қайтамиз. Биз учун мавсум қийин ўтди. Нега қийин? Чунки биз машғулотни бошқа стадионда, ўйинларни эса бошқа майдонда ўтказдик. Шунингдек, биз доим сафарда ўйнашга мажбур бўлдик.
Жорий мавсум «Қизилқум»нинг олдига қандай вазифа қўйилганди?
- Жорий мавсум жамоамизга ТОП-10 га кириш вазифаси қўйилганди. Афсуски, бир нечта очко ТОП-10га киришимизга етмади. Чунки барча жамоалар ҳар бир очко учун жиддий кураш олиб борди.
Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
                    Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар