UZ

Сўнгги янгиликлар

13:46Суарес "Сиэтл" ходимига тупургани учун 6 ўйинга дисквалификация қилинди  4 13:19"Ал Иттиҳод" португалиялик ёш футболчини 30 млн евродан ошиққа харид қилди  1 12:51"Челси" собиқ футболчиси "Гремио"га ўтди  0 12:22Бразилияда ғавғо: "Фламенго" юлдузи пул тикканликда айбланиб дисквалификация қилинди  1 11:54Дональд Трамп Ўзбекистон МТЖга ЖЧда омад ёр бўлишини тилади  5 11:27Кечаги учрашувдан сўнг Жоэль Кожо ўз фикрларини билдириб ўтди  23 10:59ПСЖ бош мураббийи жиддий жароҳат олди  3 10:32Бугун U-23 ва U-17 терма жамоаларимиз ўйнайди  9 10:02"Реал"нинг икки нафар футболчисига Туркиядан таклиф бор  0 09:31Европанинг ТОП клублари қизиққан футболчи фаолиятини Саудия жамоасида давом эттиради  1 09:00"Олтин тўп"га асосий даъвогар футболчи жароҳат олди  3 08:32Яна бир терма жамоа ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  5 08:03Валерий Кичин: "Ҳалол ўйин бўлишини истардим"  45 07:36Ўзбекистон Қирғиз Республикасига ҳеч қандай имконият қолдирмаган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  4 02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  5

Жамшид Саидов: "Абдуллаев икки тайм ўйнай олмайди. Янги сардорни футболчиларнинг ўзлари танлашди" Янгиликлар

Жамшид Саидов: "Абдуллаев икки тайм ўйнай олмайди. Янги сардорни футболчиларнинг ўзлари танлашди"

Coca Cola Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Пахтакор" (0:4) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Жамшид Саидов қатнашди.




"Пахтакор" Ўзбекистоннинг энг кучли жамоаси, яхши савиядаги футболчиларга эга. Бугун маҳорат ўз сўзини айтди. "Пахтакор" га ОЧЛда омад ва муваффақиятлар тилайман. Қўлдан келганча курашишгани учун футболчиларимга ҳам раҳмат дейман", - дейди Жамшид Саидов.

- Жамоа ёмон ўйнамади. Лекин "Пахтакор"нинг асосий фигуралари легионерлар ҳисобланади. "Бухоро" ҳам кучли легионерлар олиш учун бюджети етадими?

- Биринчи даврада тўрт нафар легионер футболчимиз билан хайрлашдик. Бизнинг молиявий ҳолатимиз ёмон. Легионер бўлганга яраша 3-4 карра кучлироқ бўлиши керак. Ёш футболчилар ўйиндан ўйинга сифатларини кучайтириб боришади. Иккинчи даврада легионерларсиз ўйнашга қарор қилдик.

- Биринчи бўлимда бор йўғи уч марта кетма-кет тўртта ва ундан кўп пас бера олишди. 45 дақиқа учун кам эмасми?

- Таянч зонасида ёш футболчилар ҳаракат қилмоқда. Балки, ҳаяжонланишгандир. "Пахтакор" биз истаган ўйинни ўйнашга йўл қўймади. Маҳорат барчасини айтиб турибди.

- Жамоа учта голдан кейин ҳам 5 ҳимоячи билан ўйнашда давом этди. Мақсад камроқ гол ўтказишмиди?

- Бу тактик схемада биринчи марта тўп тепаётганимиз йўқ. Футболчиларга қўйилган вазифа ҳимояда ҳаракат қилиш ва қарши ҳужумлардан унумли фойдаланиш эди. Вазиятлар юзага келди, лекин фойлалана олмадик.

- Ўтган ўйинларда ҳам Иззатилла Абдуллаев захирадан тушиб гол урди ва алмаштирилди. Бугун ҳам энг биринчилардан бўлиб алмаштирилди...

- Иззатилла Абдуллаевнинг ҳолати икки бўлим ўйнашга жавоб бермайди, яқинда жароҳатдан қутулди. Шу боис ёки захирадан тушади ёки алмаштирилади.

- Бу мавсум "Бухоро"нинг сардори Жасур Ҳасанов эди. Бу кимнинг қарори эди?

- Азиз Ибрагимовнинг сардор бўлишини йигитларнинг ўзлари ҳал қилишди. Ибрагимов биринчи марта бу жамоада ўйнамаяпти. Шу боис футболчилар сардор этиб тайинлашди.

- Бу йил Бухородаги стадионда ўйнай оласизларми?

- Йўқ, катта эҳтимол билан ўз стадионимизда ўйнай олмаймиз. Март ойида майсани экиш бошланганди, пандемия туфайли барча иш чўзилиб кетди. Ҳозир чим экилса ҳам кейинги йилга тайёр бўлади. Бу йилдаги уй ўйинларимизни Муборакдаги стадионда ўтказишда давом этамиз.


Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика