UZ

Сўнгги янгиликлар

00:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 1:2 (матнли трансляция)   165 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  5 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  4 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  4 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  17 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1

Жамшид Саидов: "Абдуллаев икки тайм ўйнай олмайди. Янги сардорни футболчиларнинг ўзлари танлашди" Янгиликлар

Жамшид Саидов: "Абдуллаев икки тайм ўйнай олмайди. Янги сардорни футболчиларнинг ўзлари танлашди"

Coca Cola Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Пахтакор" (0:4) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Жамшид Саидов қатнашди.




"Пахтакор" Ўзбекистоннинг энг кучли жамоаси, яхши савиядаги футболчиларга эга. Бугун маҳорат ўз сўзини айтди. "Пахтакор" га ОЧЛда омад ва муваффақиятлар тилайман. Қўлдан келганча курашишгани учун футболчиларимга ҳам раҳмат дейман", - дейди Жамшид Саидов.

- Жамоа ёмон ўйнамади. Лекин "Пахтакор"нинг асосий фигуралари легионерлар ҳисобланади. "Бухоро" ҳам кучли легионерлар олиш учун бюджети етадими?

- Биринчи даврада тўрт нафар легионер футболчимиз билан хайрлашдик. Бизнинг молиявий ҳолатимиз ёмон. Легионер бўлганга яраша 3-4 карра кучлироқ бўлиши керак. Ёш футболчилар ўйиндан ўйинга сифатларини кучайтириб боришади. Иккинчи даврада легионерларсиз ўйнашга қарор қилдик.

- Биринчи бўлимда бор йўғи уч марта кетма-кет тўртта ва ундан кўп пас бера олишди. 45 дақиқа учун кам эмасми?

- Таянч зонасида ёш футболчилар ҳаракат қилмоқда. Балки, ҳаяжонланишгандир. "Пахтакор" биз истаган ўйинни ўйнашга йўл қўймади. Маҳорат барчасини айтиб турибди.

- Жамоа учта голдан кейин ҳам 5 ҳимоячи билан ўйнашда давом этди. Мақсад камроқ гол ўтказишмиди?

- Бу тактик схемада биринчи марта тўп тепаётганимиз йўқ. Футболчиларга қўйилган вазифа ҳимояда ҳаракат қилиш ва қарши ҳужумлардан унумли фойдаланиш эди. Вазиятлар юзага келди, лекин фойлалана олмадик.

- Ўтган ўйинларда ҳам Иззатилла Абдуллаев захирадан тушиб гол урди ва алмаштирилди. Бугун ҳам энг биринчилардан бўлиб алмаштирилди...

- Иззатилла Абдуллаевнинг ҳолати икки бўлим ўйнашга жавоб бермайди, яқинда жароҳатдан қутулди. Шу боис ёки захирадан тушади ёки алмаштирилади.

- Бу мавсум "Бухоро"нинг сардори Жасур Ҳасанов эди. Бу кимнинг қарори эди?

- Азиз Ибрагимовнинг сардор бўлишини йигитларнинг ўзлари ҳал қилишди. Ибрагимов биринчи марта бу жамоада ўйнамаяпти. Шу боис футболчилар сардор этиб тайинлашди.

- Бу йил Бухородаги стадионда ўйнай оласизларми?

- Йўқ, катта эҳтимол билан ўз стадионимизда ўйнай олмаймиз. Март ойида майсани экиш бошланганди, пандемия туфайли барча иш чўзилиб кетди. Ҳозир чим экилса ҳам кейинги йилга тайёр бўлади. Бу йилдаги уй ўйинларимизни Муборакдаги стадионда ўтказишда давом этамиз.


Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика