UZ

Сўнгги янгиликлар

22:40"Барселона" вингери: "Флик жамоани қандай қилиб бирлаштириш ва салоҳиятимизни очишни билади"  0 22:11Суперлига. Бир неча етакчисиз майдонга тушган "Пахтакор" "Бухоро"ни тор-мор этди  49 21:43Баҳром Ҳайдаров: "30 сонияда барчаси ўзгариб кетди"  2 21:26Миржалол Қосимов: "Иродали ғалабаларнинг сири йўқ"  8 21:03АПЛ. "Манчестер Сити" энг сўнгги ўриндаги жамоани мағлуб қила олмади  22 20:57Суперлига. Очиқ ва ёрқин футбол намойиш этилган ўйинда "Насаф" "Бунёдкор" билан муроса кўчасини танлади  45 20:26А Серия. "Лацио" - "Ювентус" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 20:03Суперлига. ОКМК навбатдаги камбекни Қўқонда амалга оширди  61 19:42"Барселона" Япония ва Кореяда мавсумолди турне ўтказади  2 19:20"Манчестер Юнайтед" ЕЧЛнинг энг яхши дарвозабонларидан бирини нишонга олди  2 18:56Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Хитойга имкониятни бой берди  3 18:45"Эл Класико" трансляцияси устида 500 дан ортиқ мутахассис ишлайди  8 18:30"Нефтчи" "Андижон"ни ишончли ҳисобда ютган дербидан ГАЛЕРЕЯ  3 18:20АПЛ. "Саутгемптон" – "Манчестер Сити" ва бошқа учрашувлар таркиби маълум  34 17:45ОКМК 6 йилдан буён Қўқонда ғалаба қозона олмаяпти  1

Жамолиддин Раҳматуллаев: "Шогирдларим Жаҳон чемпионатини бошларини тик тутган ҳолда тарк этишди" Янгиликлар

Жамолиддин Раҳматуллаев: "Шогирдларим Жаҳон чемпионатини бошларини тик тутган ҳолда тарк этишди"

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаев Жаҳон чемпионатидаги иштирок, Франция билан ўйин ва бошқа жараёнлар ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

Маълумот учун, Жамолиддин Раҳматуллаев Англия билан ўйинда майдондан четлатилгани учун сўнгги учрашувни трибунада кузатишга мажбур бўлди. Мураббий мазкур вазиятга ҳам тўхталиб ўтди. 

"Жаҳоннинг кучли 8 терма жамоаси қаторидан жой олганимиз умумий маънода яхши, лекин бундан ҳам яхшироқ натижа кўрсатишимиз мумкин эди. Буни барча мураббийлар ҳис қилиб турди. Бу кейинги мусобақаларимиз учун яхшигина пойдевор вазифасини ўтаб беради. 

Жаҳон чемпионатигача катта йўлни босиб ўтдик. ЎФА барча шароитларни яратиб берди. Мали билан ўйиндан сўнг йигитлар билан руҳан иш олиб бордик. Гаплашиб олдик. Канада билан ўйин бурилиш нуқтаси бўла олди. Ўйиндан ўйинга кучайиб бордик. 

Франция билан ўйинни майдон ташқарисидан кузатишни сўз билан таърифлаб бера олмайман. Жуда қийин. Жамоангиз энг муҳим паллада-ю, сиз мухлислар қаторидасиз. Ҳиссиётларга берилиб кетиб хато қилдим. Ҳиссиётларни бошқара олмаслик шундай жойда панд беришини кўрдик.

Ўйлайманки, йигитлар Жаҳон чемпионатидаги натижа билан тўхтаб қолишмайди ва олдинга интилишда давом этишади. Шогирдларим турнирни бошларини тик тутган ҳолда тарк этишди. Бу ҳали бошланиши", – дейди Жамолиддин Раҳматуллаев.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика