UZ

Сўнгги янгиликлар

07:55Расман: Жоб Беллингем — “Боруссия Д“ футболчиси  1 07:20Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ йирик ҳисобда ғалаба қозонган ва мухлислар маза қилган учрашувдан СУПEРГАЛEРEЯ  2 06:50Ўртоқлик учрашуви. Англия тарихда илк бор Африка терма жамоасига мағлуб бўлди  1 06:00Шавкат Мирзиёев футболчиларга BYD совға қилди  1 02:29Расман: "Манчестер Сити" навбатдаги трансферни эълон қилди  1 02:20ЖЧ-2026 саралаши. Фаластин Ўмонга қарши охирги дақиқада пенальтидан гол ўтказиб, Жаҳон чемпионати саралашини омадсиз якунлади  3 01:29ЖЧ-2026 саралаши. Австралия Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  8 01:01ЖЧ саралаши. Ўзбекистон ўрин олган гуруҳнинг якуний ҳолати қандай?  12 00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  12 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  11 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  47 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  11 22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  19 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  10 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  158

Жалолиддиновга "Галатасарой" ва "Трабзонспор" клублари қизиқиш билдирганди Янгиликлар

Жалолиддиновга "Галатасарой" ва "Трабзонспор" клублари қизиқиш билдирганди

Қозоғистоннинг "Қайрат" клубининг янги аъзоси Жасур Жалолиддиновга Туркиянинг "Галатасарой" ва "Трабзонспор" клублари қизиқиш билдирганди.

Анталияда йиғин ўтказаётган "Насаф" Руминиянинг “Университатя Клуж” жамоаси билан дурангга имзо чекди. 

Учрашувни томоша қилиш учун борган Championat.asia вакили маҳаллий агентлардан бири билан танишди. Айни пайтда футбол агенти сифатида фаолият юритаётган Ҳаяти Шен куни кеча "Қайрат" жамоасига трансфер қилинган Жасур Жалолиддинов ҳақида гапирди.

"Бу футболчини "Трабзонспор" скаути сифатида ишлаб юрган чоғимда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг Анталиядаги йиғинида кўрганман. Чап оёқда тўп тепадиган, жуссаси кичкина, аммо ҳаракатлари жуда ажойиб бўлиб, майдон марказида доминантлик қиларди.

Биз у йигитни ўргандик, ҳаракатларини кузатдик. Жуда иқтидорли эди, аммо »Трабзонспор«да ўйнаб кета оладиган савияда эмасди. 

Ўшанда 10-рақамли йигитни Истанбулнинг гранд жамоалари — "Галатасарой", "Бешиктош" ва "Фенербахче" скаутлари ҳам қизиқиш билан кузатганди.

Ундаги иқтидор яққол намоён бўлганди. Лекин Туркия суперлигасида, хусусан, гранд клубларда ўйнаб кетиш учун иқтидорли бўлишнинг ўзи етарли эмас. Сиз тайёр футболчи бўлишингиз керак", - дейди мезбон мамлакат вакили.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика