Жалолиддиновга "Галатасарой" ва "Трабзонспор" клублари қизиқиш билдирганди
07 фев 2022 20:41
Янгиликлар
Жалолиддиновга "Галатасарой" ва "Трабзонспор" клублари қизиқиш билдирганди
Анталияда йиғин ўтказаётган "Насаф" Руминиянинг “Университатя Клуж” жамоаси билан дурангга имзо чекди.
Учрашувни томоша қилиш учун борган Championat.asia вакили маҳаллий агентлардан бири билан танишди. Айни пайтда футбол агенти сифатида фаолият юритаётган Ҳаяти Шен куни кеча "Қайрат" жамоасига трансфер қилинган Жасур Жалолиддинов ҳақида гапирди.
"Бу футболчини "Трабзонспор" скаути сифатида ишлаб юрган чоғимда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг Анталиядаги йиғинида кўрганман. Чап оёқда тўп тепадиган, жуссаси кичкина, аммо ҳаракатлари жуда ажойиб бўлиб, майдон марказида доминантлик қиларди.
Биз у йигитни ўргандик, ҳаракатларини кузатдик. Жуда иқтидорли эди, аммо »Трабзонспор«да ўйнаб кета оладиган савияда эмасди.
Ўшанда 10-рақамли йигитни Истанбулнинг гранд жамоалари — "Галатасарой", "Бешиктош" ва "Фенербахче" скаутлари ҳам қизиқиш билан кузатганди.
Ундаги иқтидор яққол намоён бўлганди. Лекин Туркия суперлигасида, хусусан, гранд клубларда ўйнаб кетиш учун иқтидорли бўлишнинг ўзи етарли эмас. Сиз тайёр футболчи бўлишингиз керак", - дейди мезбон мамлакат вакили.
Фикрлар