UZ

Сўнгги янгиликлар

00:34Рустам Ашурматов: "Финалда Португалия билан ўйнашни истардим"  4 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  25 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  153 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  46 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  17 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  4

Жалолиддин Машарипов янги клуби учун тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди Янгиликлар

Жалолиддин Машарипов янги клуби учун тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди

Сўнгги кунларда "Пахтакор" вингери Жалолиддин Машариповга оид хабарлар кўпчиликнинг диққатини тортмоқда.

Бироз аввал футболчи айни пайтда БААнинг Дубай шаҳрида бўлиб тургани ҳақида маълумот берган эдик.

Машариповга Саудия Арабистони клубидан расмий таклиф келди

"Championat.asia" сайти манбаларининг маълум қилишича, Машарипов 27 декабрь куни Дубайда янги клубига ўтиш олдидан тиббий кўрикдан ўтган. Душанба куни эса тиббий текширув натижалари ижобий чиққан ва маълумотлар хоразмлик ўйинчининг бўлажак жамоасига юборилган.

Ўзбекистоннинг 2020 йилдаги энг яхши футболчисининг янги клуби Саудия Арабистонининг "Ал Насср" жамоаси бўлади. "Championat.asia"га маълум бўлишича, тиббий текширувдан муваффақиятли ўтган Жалолиддин риёдликлар билан 3+0.5 кўринишида шартнома имзолайди. Яъни, унинг келишуви 2023 йилнинг 31 декабрь куни ниҳоясига етади. Клубда эса ўзаро келишувни автоматик тарзда яна ярим мавсумга узайтириш имконияти бўлади. Шунда вингеримиз "Ал Насср" таркибида 2023-2024 йилги мавсумни тўлиқ тугатиб қўйиши мумкин бўлади.

Томонлар ўзаро шахсий шартнома борасида келишувга эришиб бўлишган, фақатгина клублар айрим бандларни келишиб олишса бўлди. Трансфер 99 фоизга амалга ошиб улгурди, фақат сўнгги қадамлар ва расман эълон қилиш қолган.

Жалолиддин Машарипов 2021 йилда легионерга айланадими? Унинг ўзи жавоб берди

Маълумот учун, айни пайтда Саудия Арабистони Про лигасида 10та тур ортда қолган. "Ал Насср" ортда қолган 10 ўйинда 2та ғалаба, 2та дуранг ва 6та мағлубият қайд этган ҳолда турнир жадвалида 15-поғонада бормоқда. Клуб қониқарсиз натижалар сабаб 28 декабрь санасида португалиялик мураббий Руи Виториани истеъфога чиқарган. Айни пайтда риёдликларни вақтинча ёшлар жамоаси устози Ален Хорват бошқариб турибди.


Эслатиб ўтамиз, Жалолиддин Машарипов якунланган мавсум "Пахтакор" сафида Суперлигада 23та ўйинда иштирок этган ва 6та гол уриб, 14та голли пас берган.


Саудия Арабистони чемпионати турнир жадвали >>>>> Саудия Про лигаси

Рейтинг: -95   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика