"Ал Насср" бош мураббийни истеъфога чиқарди

Xayrulla Xoliqov
28 дек 2020, 14:15
Саудия Арабистонининг "Ал Насср" клуби мураббийлар штабида ўзгариш рўй берди.

Ўтган икки йил давомида асосий жамоани бошқарган португалиялик мураббий Руи Виториа қониқарсиз натижалар сабаб бўшатилди. Жамоани вақтинча ёшлар жамоаси мураббийи Ален Хорват бошқариб туради. 

"Ал Насср" Саудия Арабистони чемпионатида 10та ўйиндан сўнг атиги 8 очко тўплаб, 15-ўринни эгаллаб турибди. Риёдликлар охирги турни "Дамак" клубига қарши ўтказиб 2:2 ҳисобини қайд этишди. Бу ўйиндан 24 соат ўтиб бош мураббий истеъфога чиқарилди. 

Эслатиб ўтамиз, бу мавсум "Ал Насср" Осиё чемпионлар лигасида ярим финалга қадар бориб, Эроннинг "Персеполис" клубига пенальтилар сериясида мағлуб бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: the-afc.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›