Машариповга Саудия Арабистони клубидан расмий таклиф келди

Narzulla Saydullayev
15 дек 2020, 15:49
Ўзбекистон терма жамоаси ва "Пахтакор" клуби ярим ҳимоячиси легионерга айланиши мумкин.

Championat.asia маълумотига кўра, Жалолиддин Машариповни трансфери борасида Саудия Арабистонининг "Ал Насср" клубидан "Пахтакор"га расмий таклиф келган. Ҳозирча "Шерлар" бу таклифга қандай жавоб қайтаришлари маълум эмас.

Маълумот учун, "Ал Насср" якунланган мавсум Саудия Арабистони чемпионатида иккинчи ўринни эгаллади ва ОЧЛ гуруҳ босқичига йўлланма олди. Бу клуб сафида Абдулраззоқ Ҳамдаллаҳ, Нурдин Амрабат, Брэд Жонс, Майкон ва Ким Жин Су каби легионерлар бор. Жамоа устози португалиялик Руй Витория.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia