UZ

Сўнгги янгиликлар

18:35"Ғазалкент" Про лига учун талаб этилган ҳужжатларни расмийлаштирди  0 18:07Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Ривожланиш Кубогида қатнашади  0 17:40Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Шорта". Таркиблар маълум  17 17:32"Зенит" Дураннинг трансферини эълон қилди  3 17:13United MFL — Ўзбекистондаги биринчи медиа футбол лигасига қуръа ташланди  6 17:11"Хоразм" Лерининг дубли эвазига Швейцария жамоасини мағлуб этди  2 16:49Расман: Лапорта истеъфога чиқди  5 16:29"Қизилқум" қирғиз жамоасидан устун келди  1 16:07Бекхэм футбол сенсациясини тайёрлаяптими? "Интер Майами" Роналду атрофидаги вазиятни кузатмоқда  13 15:39У Миланда қоладими? "Интер" асосий дарвозабонининг келажаги яқин ҳафталарда ҳал бўлади  2 15:10Палмер: "Росеньор эркин ўйнашимизга имкон беради"  1 14:29САфарда "Навбаҳор" — "Рубин" ўйинида. Ўткир Юсупов фотограф, Русланбек Жиянов муз ичида...  0 14:21Англия терма жамоаси собиқ футболчиси "Селтик"ка ўтди  2 13:58Сабр тугадими? АПЛ клуби раҳбарияти мураббийни ишдан бўшатмоқчи  1 13:35Велко Филипович: "Ўзбек футболи ҳақида олдин жуда кўп эшитганман. Бу ерда футболчилар тезкор ва тажовузкор ҳаракат қилади"  4

Жалолиддин Машарипов Суперлигага қайтадими? Янгиликлар

Жалолиддин Машарипов Суперлигага қайтадими?

"Пахтакор" ва "Сурхон" жамоалари ўртасидаги учрашув давом этмоқда.

Сурхон

Суперлига. 11-тур

27/06/2021, 20:00

4
:
0
Тугади

Пахтакор

Азизбек Турғунбоев - 2', Шерзод Темиров - 22', Азизбек Турғунбоев - 57', Шерзод Темиров - 58'

45'
90'
46'  Анваржон Ғофуров (Элдор Бойматов)
60'  Ислом Тошпўлатов
69'  Низомжон Норов (Мурод Бобожонов)
82'  Ислом Тошпўлатов (Асилбек Темиров)
82'  Нуриддин Ҳасанов (Жавоҳир Эсонқулов)
87'  Жасур Холтўраев (Ўрал Чориев)
2'  Азизбек Турғунбоев
2'  Фаррух Сайфиев
22'  Шерзод Темиров
22'  Хожиакбар Алижонов
57'  Азизбек Турғунбоев
57'  Драган Черан
58'  Шерзод Темиров
58'  Хожиакбар Алижонов
62'  Фаррух Сайфиев (Иброҳимҳалил Йўлдошев)
62'  Сардор Собирхўжаев (Шароф Муҳитдинов)
77'  Диёр Холматов (Аббосбек Файзуллаев)
77'  Шерзод Аъзамов (Марлен Чобанов)
84'  Шерзод Темиров (Пўлатхўжа Холдорхонов)

Мазкур баҳсни томоша қилиш учун ўйингоҳга "Ан Насср" ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов ҳам ташриф буюрган. Биз фурсатдан фойдаланиб, хоразмлик футболчидан мухлисларни қизиқтирган бир қатор саволларга жавоб олдик.

— Бугун "Пахтакор" ҳужумида ёшлар ўйнаяпти. Уларнинг даражасини қандай баҳолайсиз?

— Ўйинчиларнинг ҳақиқий кучини "Сурхон"га қарши ўйинда кўриб бўлмайди. Кучлироқ рақиблар, масалан, ОЧЛ баҳсларида айтса бўлади. Бугунги ўйин ҳақида бир нарса дея олмайман. 

— Ҳозир жамоадаги энг яхши ўйинчи?

— "Пахтакор" сафидаги энг юқори савиядаги ўйинчи сифатида Драган Черан ҳисобланади.

— Эрен Дердийок клубдан кетди. Жорий мавсумдаги статистикасига эътибор қаратсак, ҳавас қиларли эмас. Швейцариялик ҳужумчини "Пахтакор" учун омадсиз трансфер деса бўладими?

— Йўқ, Эрен жуда кучли футболчи. Шунчаки, у жамоага мослашиб кетолмади. Бунақаси барча футболчида учраб туради. Баъзан сизга жамоанинг ўйин услуби мос келмаса, баъзан муҳитга кўниколмайсиз. Аммо, Дердийок жуда кучли ҳужумчи, вақтида ажойиб ўйинлар кўрсатган.

— "Шабаб Ал Аҳли" ва "Ан Насср" ўртасидаги ижара шартномаси якунланди. Танаффусдан кейин сизни қайси жамоада кўрамиз?

— Ҳозир бу ҳақда бир нарса дея олмайман...

— Жафар Ирисметов билан гаплашганимда ёзда собиқ футболчиларни қайтариш режалаштираётгани ҳақида айтганди. Кейинроқ, Ҳамдамов, Сергеев ва Ҳамробековнинг ёзда жамоа сафига келиб қўшилиши ҳақида миш-мишлар тарқалди. Сиз қайтишни режалаштирмаяпсизми?

— "Пахтакор"да ўйнаш учун ҳар доим тайёрман. Биласизми, клубга эртагаёқ қайтишим мумкин. Фақат жамоа раҳбарияти бунинг учун етарли шароит яратиб бериши керак.

Муаллиф :
Рейтинг: -8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика