UZ

Сўнгги янгиликлар

00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  0 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  34 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  47 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  3 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  6

Жаҳонгир Усмонов ҳамда Абдураҳмон Фозилов фахрий унвонлар билан мукофотланди Янгиликлар

Жаҳонгир Усмонов ҳамда Абдураҳмон Фозилов фахрий унвонлар билан мукофотланди

Ўзбекистон мини-футбол ассоциацияси раиси ўринбосари Жаҳонгир Усмонов ҳамда Ўзбекистон футбол федерациясининг мухлислар жамияти раиси – Абдураҳмон Фозилов мустақилликнинг 25 йиллик байрами олдидан фахрий унвонлар билан мукофотланди.

“Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонида бу кўрсатиб ўтилган.

Фармонда: “Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, миллий ғояни ривожлантириш, маънавиятимизни тиклаш, ўзлигимизни англаш йўлида катта ҳисса қўшган, ёрқин истеъдоди ва ижоди, илмий фаолияти, ҳалол хизмати, ёшларни она юртга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун қуйидагилар фахрий унвонлар ва орденлар билан тақдирлансин”, дея таъкидланган ва фахрий мукофотлар билан тақдирланганлар рўйхати келтирилган.

Улар қаторидан ўрин олган Ўзбекистон мини-футбол ассоциацияси раиси ўринбосари Усмонов Жаҳонгир Мираброрович “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвони билан тақдирланган бўлса, Ўзбекистон футбол федерациясининг мухлислар жамияти раиси – Абдураҳмон Фозилов ““Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи” фахрий унвони билан мукофотланди.

Рейтинг: -18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика