Жаҳонгир Усмонов ОФКнинг Футзал ҳамда соҳил футболи бўйича қўмитаси аъзоси бўлди
28 сен 2019 11:58
Янгиликлар
Жаҳонгир Усмонов ОФКнинг Футзал ҳамда соҳил футболи бўйича қўмитаси аъзоси бўлди
Биласиз, сўнги вақтларда Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Осиё футбол конфедерацияси ўртасидаги алоқалар янада ривожланиб, ўртадаги ўзаро ишонч янги босқичга кўтарилмоқда.
Қитъа футбол конфедерацияси куни кеча Футзал ҳамда соҳил футболи бўйича қўмита аъзолари таркибини тасдиқлади. Унга кўра, ҳамюртимиз Жаҳонгир Усмонов ОФКнинг Футзал ҳамда соҳил футболи бўйича қўмитаси аъзолари қаторидан ўрин олди. Мазкур қўмитанинг янги таркиби 2019-2023 йиллар мобайнида қитъамизда футзал ҳамда соҳил футболининг ривожи йўлида фаолият олиб боради.
Қайд этиш жоиз, Жаҳонгир Усмонов мамлакатимизда футзалнинг ривожланишига ҳамда футзал бўйича миллий терма жамоамизнинг қитъа миқиёсидаги мусобақаларда муваффақиятли иштирок этишига катта ҳисса қўшган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар