UZ

Сўнгги янгиликлар

00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   3 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  7 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  6 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  7 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  1 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  2 20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  3 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  5 20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  52 20:10Нурбек Сарсенбаев: "Италия қарши ҳужумда Хорватиядан кўра анча хавфли"  2 19:51Муҳаммадали Мусахонов: "Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз"  0 19:28Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европа, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири"  7 19:10Ўзбекистоннинг италиялик таҳлилчиси Каннавародан таклиф, "Squadra Azzurra"нинг муваффақиятсизлиги ҳамда U-17 жаҳон чемпионати нимчорак финали ҳақида гапирди  0 18:48AS: Зидан ёзда Франция терма жамоасини бошқаради   2

Жаҳонгир Усмонов - «Эзгу мақсад» халқаро хайрия фондига бошқарув раиси этиб тайинланди Янгиликлар

Жаҳонгир Усмонов - «Эзгу мақсад» халқаро хайрия фондига бошқарув раиси этиб тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ниғматович Арипов раислигида бўлиб ўтган «Эзгу мақсад» хайрия жамоат фонди Васийлар кенгаши аъзолари иштирокидаги йиғилишда фондга бошқарув раиси тайинланди.

Бу лавозимни эндиликда марҳум сенатор, давлат ва жамоат арбоби Мираброр Усмоновнинг ўғли Жаҳонгир Усмонов эгаллади.

Фонд мамлакатимизда соғлом авлодни тарбиялаш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами, бемор ва имконияти чекланганларни моддий ҳамда маънавий қўллаб-қувватлаш, уларни мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида тўлақонли иштироки учун зарур шарт-шароитлар яратиш каби қатор эзгу ишларни амалга ошириб келмоқда. Фонд ташкил этилганига кўп вақт ўтмаган бўлса-да (2017 йил), республикамиз ва хорижий шифохоналарда замонавий ва сифатли тиббий ёрдам кўрсатилиши орқали 50 кишининг ҳаёти сақлаб қолинди, улар орасида кўплаб вояга етмаган жажжи ватандошларимиз ҳам бор.



«Эзгу мақсад» халқаро хайрия фондининг янги раҳбари Жаҳонгир Мираброрович Усмонов 1968 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. У Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳамда Австралия бизнес коллежини тамомлаган.

Жаҳонгир Усмонов 1995 йилдан буён «ARDUS» қўшма корхонасининг бош директори ва «ILK PLYUS» инвесторлар уюшмаси аъзолари умумий йиғилиши бошқаруви раиси вазифаларида ҳам ишлаб келмоқда. Шунингдек, у мазкур фонд ташкил этилгандан буён бошқарув аъзоси ҳисобланади.

У 10 йилдан ортиқ вақт мобайнида Ўзбекистон футзал Ассоциацияси вице-президенти лавозимида ишлаган. Фаолияти давомида футзал бўйича мамлакат миллий терма жамоаси бир неча марта Осиё чемпионати совриндори бўлиши баробарида Ўзбекистон тарихида илк бор жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган. Ҳозирда у Осиё футбол конфедерацияси қўмита аъзоси ҳам ҳисобланади.

Жаҳонгир Усмонов спорт соҳасида эришган ютуқлари учун «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони билан тақдирланган.



Айтиш жоизки, «Эзгу мақсад» халқаро хайрия жамоат фонди аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами, бемор ва имконияти чекланганларни моддий ҳамда маънавий қўллаб-қувватлаш каби ташаббускорлик қилишда имкон қадар жонбозлик кўрсатмоқда. Умидсизларга умид, беморларга саломатлик, моддий ёрдам кўрсатиб, уларнинг юзидаги табассум, кўзидаги қувонч, орзулари рўёби учун қанот бўлмоқда.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика