UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  1 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  6 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  10 18:35Қозоғистон — Бельгия. Таркиблар маълум  9 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  32 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  3 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   16 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  9 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  5 13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  7

Жаҳон футболи афсонаси Карлес Пуйоль билан матбуот анжумани ўтказилади Янгиликлар

Жаҳон футболи афсонаси Карлес Пуйоль билан матбуот анжумани ўтказилади

Хабарингиз бор, 9 ноябрь куни юртимизга Жаҳон футболи афсонаси, Европа ва Жаҳон чемпиони Карлес Пуйоль ташриф буюради.

Унинг ташрифи ФИФА президенти Жанни Инфантино томонидан уюштирилаётган бўлиб, бу орқали ФИФА президенти Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан юртимизда футболни янада ривожлантириш мақсадида амалга оширилаётган катта ҳажмдаги чора-тадбирларни қўллаб-қувватлаш ва  футболнинг оммавийлигини оширишга ҳисса қўшишни мақсад қилган.

Карлес Пуйоль ташрифи давомида юртимиздаги футбол академиялари тарбияланувчилари учун мастер-класслар ўтказиб беради, шунингдек, Олий лига 28-тур доирасида бўлиб ўтадиган “Пахтакор” ва “Олмалиқ” жамоалари ўртасидаги ўйинни бевосита “Пахтакор” стадионидан туриб томоша қилиб боради.

Карлес Пуйолнинг юртимизга амалга ошираётган ташрифига бўлган катта қизиқишни инобатга олиб, мамлакатимизда фаолият юритаётган ОАВ ходимлари билан матбуот анжумани ўтказиш ҳам режалаштирилган. Матбуот анжумани 9 ноябрь куни соат 11:00да пойтахтимиздаги “Hyatt Regency” меҳмонхонасининг “Самарқанд” залида бўлиб ўтади.

Карлес Пуйоль иштирокидаги матбуот анжуманида қатнашмоқчи бўлган оммавий ахборот воситалари ўз ходимлари рўйхатини ЎФФ Матбуот хизматининг электрон почтасига (media@the-uff.com) 8 ноябрь соат 15:00гача жўнатишлари керак бўлади.


Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика