UZ

Сўнгги янгиликлар

00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  16 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди.  1 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  0 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  13 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  0 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  1 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  12 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  5 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  5 19:56Неъматов, Насруллаев, Норчаев ва Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  17 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  20 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   12 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  3 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  7

Карлес Пуйоль championat.asia сайтига эксклюзив интервью берди Янгиликлар

Карлес Пуйоль championat.asia сайтига эксклюзив интервью берди

2010 йилги Жаҳон чемпиони Карлес Пуйоль FIFA World Cup™ Trophy Tour by Coca-Cola лойиҳаси доирасида Тошкентга учиб келганидан хабарингиз бор.

Ташриф чоғида "Барселона" афсоналаридан бири Championat.asia сайти бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаевга қисқа эксклюзив интервью берди.

- Сиз 2010 йил ярим финалида Германияга гол ургансиз ва Испания илк бор финалга чиққанди. Ўша кунни қандай эслайсиз?

- Бу биз учун жуда муҳим кеча бўлганди. Ўша баҳсни яхши эслайман, биз жамоавий тарзда ишлаб, ғалабага эришгандик. Бу ғалаба фақат меники ёки бошқа футболчиники эмасди, нафақат ярим финалда умуман ўша мундиалда чемпион бўлиш учун жамоавий ўйин намойиш этгандик.

- Сиз ўйнаган даврни Испания футболи тарихидаги энг кучли авлодга эга эди дейишади. Бунга қандай эришгандингилар? Нима деб ўйлайсиз бу йилги Жаҳон чемпионатида Испания яна мундиалда ғолиб бўла оладими?

- Ҳа мен ўйнаган пайтда таркибда жуда кучли футболчилар бор эди. Бу 2008 йилдан бошланганди. Ўша вақтдаги бош мураббийимиз Луис Арагонес бизнинг менталитетимизни бироз ўзгартирганди: бор эътиборимизни фақат ғалабага қаратганди. Биз ғалаба учун фақат меҳнат ва ҳаракат қилмадик, балки ақлни ҳам ишлатдик. 2008 йилда Европа чемпиони бўлдик. Кейин 2010 йилда Жаҳонда тенгсиз жамоага айландик. Ҳозир ҳам Испания терма жамоасида яхши футболчилар бор. Испания диёри доим яхши футболчиларни ўстирган ва ҳозирги терма жамоамиз ҳам Жаҳон чемпиони бўлади деб умид қиламиз.


Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика