UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10ЕЧЛ. "Бавария", "Ливерпуль" ва "Челси"да йирик ғалаба. "Тоттенхэм" "Монако" билан дуранг ўйнади  7 01:55ЕЧЛ. Беллингемнинг ягона голи "Реал Мадрид"га "Ювентус" устидан ғалаба тақдим этди  20 00:39ЕЧЛ. "Қорабоғ" ушбу мавсум турнирдаги илк мағлубиятини "Атлетик"дан қабул қилиб олди. "Галасарой" эса йирик ҳисобда зафар қучди  1 00:30Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" "Ризеспор" билан дуранг ўйнади. Шомуродов тўлиқ ўйнади, Алиқулов ва Файзуллаев эса...  4 00:20Максим Шацких: "Икки очко йўқотдик. Рақиб дурангни нишонлади"  5 23:04ОЧЛ 2. "Аркадағ" Қатарда "Ал Аҳли"га қарши камбэк амалга ошириб, мағлубиятдан қутилиб қолди. "Андижон"нинг гуруҳидаги вазият қизиқарли тус олмоқда  7 22:24Ўзбекистон термаси бош мураббийи Фабио Каннаваро "Реал" – "Ювентус" ўйинида стадиондан туриб экспертлик қилади  14 22:05Али Ашур: "Андижон" бугун жуда кўп югурди, улар ўз мухлислари учун жанг қилишди. Баъзида бундай энергияга қарши курашиб бўлмайди"  7 21:33Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  3 21:01ОЧЛ 2. "Ал Насср" Ҳиндистонда "Гоа" устидан ғалаба қозонди  6 20:39ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"  122 20:23Алаба "Реал"дан янги шартнома хоҳламоқда, клуб эса йўқ  1 19:46Каррагер: "Арсенал" - ЕЧЛни ютиши мумкин бўлган 4–5 клубдан бири"  0 19:15Ньом Винисиусни юзига ургани учун 2 та ўйинга четлатилди  1 18:24ЖЧ-2026. Осиёда бешинчи саралаш босқичи ўйинларининг саналари маълум бўлди  14

"Жаҳон чемпиони дарвозасига урган голимни ҳеч қачон унутмайман" — бутсаларини "Нефтчи"да михга илган Шерзод Каримов бугун нима билан банд? Янгиликлар

"Жаҳон чемпиони дарвозасига урган голимни ҳеч қачон унутмайман" — бутсаларини "Нефтчи"да михга илган Шерзод Каримов бугун нима билан банд?

Яқиндагина кўз ўнгимизда яшил майдонда жавлон ураётган айрим футболчиларни диққат марказидан йўқотиб қўямиз.

2008 йилларда ёшлар терма жамоасидаги ажойиб ўйинлари, голлари билан катта саҳнага кириб келган Шерзод Каримовни яхши билсангиз керак. 

"Ёшлигимда дадам мени футболга олиб борганлар. Менимча 90 фоиз футболчиларда шундай бўлса керак. Ёшлигим Фарғонада ўтган. Дастлаб Фарғона футбол мактабида таҳсил олганман, кейинроқ Тошкентда Чиғатой футбол мактабида ўқишни давом эттирганман

Фарғонада ўқиб юрганимда биринчи мураббийим Йўлдош ака Ортиқов эди. Кейинчалик Михаил Андревич Иванов қўл остида шуғулланганман. Айнан Михаил Иванов бошчилигидаги жамоа Тошкентда Республика тайёрлов гуруҳлари доирасида Аҳмад Убайдуллаевнинг жамоасини 3:0 ҳисобида мағлуб этгандик. Ўша ўйиндан кейин Аҳмад ака мени Чиғатойга таклиф қилгандилар",- дея эслайди собиқ тўп тепар. 

2008 йил Саудия Арабистони мезбонлик қилган Осиё чемпионатида Каримов терма жамоамизни сардор сифатида майдонга бошлаб тушган. Гуруҳ босқичида унинг голи Австралия билан ўйинда 1 очкони тақдим қилган бўлса, ярим финалда Корея Республикасига урган супер голи финал йўлланмасини тақдим қилганди. Қизиқ у қандай қилиб сардор бўлиб қолганди?

"Жамоа тузилганида футболчилар ўртасида сўровнома бўлиб ўтган. Йигитлар менга ишонч билдиришган. Айнан шу ишончни оқлаш учун ҳам майдонда икки карра кўпроқ тер тўкиш керак. Жамоага доим далда бўлиш, қийин вазиятларда шерикларининг руҳиятини кўтариши лозим. Чиғатойга келганимда Суннатилла Мамадалиев сардор эди. Бир йилдан сўнг мени жамоа сардори этиб тайинлашган. Шу сабабли терма жамоага ҳам сардор сифатида танлашган бўлса керак",- дейди Шерзод Каримов


Корея билан кечган ярим финал ўйини ҳақида

"Ярим финалда Корея Республикаси билан ўйнагандик. Асосий мақсад Жаҳон чемпионатига чиқиш вазифаси бажариб бўлинганди. Лекин бош мураббийимиз Аҳмад Убайдуллаев бизни руҳлантириб бугун ютсанглар финалга чиқасизлар ва тарихга кирасизлар дегандилар. Корейсларга қарши баҳсда менинг голим ягона бўлиб қолган ва биз финалга йўл олгандик"

2009 йил Миср мезбонлик қилган U-20 Жаҳон чемпионатида ҳам ёрқин ўйин кўрсатди. Шерзодбек Каримов худди бугунги Аббос Файзуллаев сингари ёниб турган олов йиллари эди. Гана билан гуруҳ босқичида  46-дақиқада айнан Шерзод Каримов илк голга муаллифлик қилади. Бироқ Гана қолган дақиқаларда 2 та гол уриб ғалабани ўзиники қилади. 

"Ўйинларга келадиган бўлсак биринчи ўйин Ганага қарши кечган. Жуда кучли ҳаяжон қамраб олганди. Иккинчи бўлим бошида ҳисобни очгандик. Кейин бўшашганмизми нимадир бўлган ва ганаликлар иккита гол уриб ғалаба қозониб кетишганди. Гана футболчилари ҳақиқатдан ҳам жисмонан кучли ва тезкор эди. Лекин айнан улар Жаҳон чемпиони бўлишига ишонмагандим. Бразилия чемпион бўлса керак деб тахмин қилгандим. Финалда Гана ҳақиқий матонат кўрсатиб чемпион бўлганди. Жаҳон чемпиони бўлган жамоага гол урганимни ҳеч қачон унутмайман",- дейди Шерзод Каримов.

Жаҳон чемпионатидан сўнг терма жамоанинг кўплаб футболчилари қаторида Шерзод Каримовга "Рубин"дан таклиф бўлади. Лекин унинг трансфери амалга ошмайди. 

"Жаҳон чемпионатидан сўнг бир қатор футболчиларга хориждан таклифлар бўлганди. Иван Нагаев, Фозил Мусаев, Ислом Тўхтахўжаевга таклифлар бўлганини биламан. Ўзимга ҳам "Рубин" клубидан таклиф тушганди. Лекин клублар ўзаро келиша олишмагани учун Россияга ўтишим амалга ошмаган. Лекин бунинг учун клубимдан хафа бўлмаганман, сабаби улар мени ёшлигимдан тарбиялашган. Агар клубни қониқтирадиган таклиф бўлганида мени қўйиб юборишарди деб ўйлайман",- дейди собиқ футболчи. 

2009 йил Тошкентда кечган Босния ва Герцоговинага қарши баҳсда миллий терма жамоада дебютни амалга оширади. Ўшанда Миржалол Қосимов унга дастлабки имкониятни берганди. 

Клубдаги фаолиятида "Пахтакор" муҳим ўрин тутади. У "шерлар" либосида 114 та ўйинда майдонга тушган ва 16 та гол муаллифига айланган. Легионер сифатида 2013 йил Хитойнинг "Циндао Хайниу" жамоасида ярим мавсум тўп тепганини айтиш жоиз. 

"Энг асосий муаммо бу жамоага қўшилиб кета олмаганим бўлган. Бундан ташқари илк бор хорижда ўйнагандим. Овқатларига ҳам кўника олмаганман. Овқат эмасангиз куч бўлмайди, машғулотларда ва ўйинларда иштирок этиш учун эса куч керак. Тил борасида муаммо бўлмаган. Ёнимда доим таржимон юрарди. Балки кореялик мураббийга менинг ўйин услубим мақул келмагандир",- дейди Шерзод Каримов.


ВУНДЕРКИНД ЛОЙИҲАСИ ЁДИНГИЗДАМИ?


"Локомотив", "Навбаҳор", "Сурхон", "Қизилқум" жамоаларидаги фаолияти барқарор ўтган дея олмаймиз. Шерзод Каримов 2022 йил "Нефтчи"да мавсумни якунлади ва бутсаларини михга илди. Собиқ футболчи эндиликда Фарғонада "Нефтчи Кидс" болалар футбол мактабига асос солди ва мураббийлик қадамларини ташлади. 

Яна қайси футболчининг бугунги фаолияти қизиқ?

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика