UZ

Сўнгги янгиликлар

00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  0 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   3 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  6 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  5 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  7 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  1 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  2 20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  3 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  5 20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  52 20:10Нурбек Сарсенбаев: "Италия қарши ҳужумда Хорватиядан кўра анча хавфли"  2 19:51Муҳаммадали Мусахонов: "Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз"  0 19:28Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европа, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири"  7 19:10Ўзбекистоннинг италиялик таҳлилчиси Каннавародан таклиф, "Squadra Azzurra"нинг муваффақиятсизлиги ҳамда U-17 жаҳон чемпионати нимчорак финали ҳақида гапирди  0 18:48AS: Зидан ёзда Франция терма жамоасини бошқаради   1

«Жаҳон чемпионатининг саралаш учрашувларига ёш, тажрибасиз ва янги футболчиларни жалб этиб, уларни ўйин услубига мослаштириш учун вақт йўқ, чунки бу жуда мураккаб» - Катанец ОФК расмий сайтига интервю берди Янгиликлар

«Жаҳон чемпионатининг саралаш учрашувларига ёш, тажрибасиз ва янги футболчиларни жалб этиб, уларни ўйин услубига мослаштириш учун вақт йўқ, чунки бу жуда мураккаб» - Катанец ОФК расмий сайтига интервю берди

Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026 ва Осиё кубоги-2027 қўшма саралаш босқичи доирасидаги Ҳонгконгга қарши муҳим учрашувлар олдидан ОФК расмий сайтига интервю берди.

«Жаҳон чемпионатининг саралаш учрашувларига ёш, тажрибасиз ва янги футболчиларни жалб этиб, уларни ўйин услубига мослаштириш учун вақт йўқ, чунки бу жуда мураккаб. Бундай муҳим баҳслар олдидан бизни келажакда нималар кутаётганини билишимиз зарур. Узоқ парвозлар ва қисқа вақт давомида етарли даражада машғулот ўтказмаган ҳолда мезбон жамоага қарши баҳс олиб бориш, сўнг парвоз ва бир неча кундан сўнг яна ўйин ўтказиш осон бўлмайди», – дейди Катанец.

Қувонарлиси, миллий жамоа сардори ва Италиянинг «Каляри» клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов Осиё кубогида иштирок этишига тўсқинлик қилган жароҳатидан фориғ бўлиб, яна сафга қайтди. У Италия А Сериясининг 28-туридан ўрин олган «Салернитана»га (4:2) қарши баҳсда дубл муаллифига айланди ва жамоасининг муҳим ғалабасига ҳисса қўшди. Катанец Элдор ва, шунингдек, Ҳожиакбар Алижонов билан боғлиқ вазиятни ҳам эслаб ўтди:



«Алижонов Осиё кубогигача бизнинг энг яхши футболчиларимиздан бири эди, у охирги бир қанча учрашувларда ажойиб ўйин кўрсатди, сўнг жароҳати сабабли майдонга туша олмади ва ҳозир ҳам таркибда эмас. Шомуродов сафга қайтди, аммо биз унинг жисмоний ҳолатига эътибор қаратишимиз керак».

Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2026 ва Осиё кубоги-2027 саралаш босқичи доирасида Туркманистонни 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, Эрон билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади ва 4 очко билан «Е» гуруҳида 2-ўринни эгаллаб турибди.

Бироқ бош мураббий футболчилар «Монг Кок» стадионида ўтказилиши кутилаётган Ҳонгконгга қарши учрашувда рақибни жиддий қабул қилишлари кераклиги тўғрисида фикр билдириб ўтди:

«Биз майдонда боримизни беришимиз керак. Ҳонгконг Осиё кубогида муваффаққиятсиз иштирок этган бўлиши мумкин, аммо улар аввалги учрашувларга қараганда янгиланган таркибга эга бўлишлари аниқ. Демак, бу баҳс осон бўлмайди. Футболчиларни ўйинга жиддий ёндашиш кераклигига ишонтириш — менинг вазифам. Ҳа, биз рақибга қараганда устундек кўринишимиз мумкин, лекин учрашувга тайёр бўлмасангиз, футбол сизга кутилмаган сюрпризларни тақдим этиши мумкин. Агар олдиндаги икки ўйинда ғалаба қозонсак, катта эҳтимол билан, кейинги босқич масаласини ижобий ҳал этган бўламиз.

Учинчи йилдирки жамоани қуришда давом этяпмиз. Биз Осиё кубогида энг яхши ҳужумчиси турнирда иштирок этмаган ягона жамоа эдик. Агар Шомуродов сафда бўлганида унинг энг камида 4-5 та гол уришига ишончим комил эди».

Сречко Катанец шу вақтга қадар ҳам Осиёда муваффаққиятли фаолият юритган ва БАА (2009-2011) ҳамда Ироқ миллий жамоаларини (2018-2021) бошқарган.

Унинг фикрича, Ўзбекистон Осиёнинг энг кучли жамоаларига муносиб рақиб бўла оладиган ва, эҳтимол, ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқишга қодир бўлган жамоага айланди.

«Энг катта ўзгариш шуки, жамоа аввалгига қараганда умуман бошқа услубда ўйнамоқда. Мен баъзи футболчиларни масъулиятни ўз зиммасига олишлари кераклигига ишонтирдим. Уларда ўзларига бўлган ишонч руҳи ошган. Шу сабабли, ҳар қандай жамоага қарши баҳсда яратилган имкониятларнинг аксариятидан унумли фойдаланмоқдамиз. Бироқ ҳимоявий ўйин кўрсатадиган жамоаларга қарши муаммоларимиз бор.

Футболчилар мен нимани истаётганимни яхши тушунишади, бу жуда муҳим, чунки улар билан ҳар куни ҳам бирга ишлай олмайман ва миллий жамоага жалб этилганларида, улардан нима талаб қилинаётганини билишлари муваффаққият сари катта қадамдир», – дейди мураббий.

Рейтинг: +35   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика