UZ

Сўнгги янгиликлар

12:04Носир Абдусаломов: "0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан чиқиб кетиш катта куч талаб қилар эди, голимни бобомга бағишладим"  0 11:44Марио Балотелли Париж мода ҳафталигида модел сифатида подиумга чиқди  3 11:18"Насаф" U-14 Португалиядаги мусобақада қатнашади  1 10:53Криштиану Роналду фаолиятини якунлаганидан кейин мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  0 10:25Котрина Кулбите: "Мақсадимиз - Осиё Кубоги"  1 09:55Нилуфар Қудратова: "Ўйин биз истагандек бўлди"  0 09:28“Ал Насср“нинг ёзги биринчи рақамли трансфер мақсади маълум  2 09:01“Барселона“ ҳимоячиси жамоани тарк этиш ниятида эмаслигини маълум қилди  1 08:31“Сурхон“ дарвозабони иккинчи даврани Суперлиганинг ТОП клубида бошлаши мумкин  1 08:03Клублар ўртасидаги ЖЧни тарк этган Месси нималар деди?  12 07:35Суперлига. Бугун 14-тур якунланади  6 05:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Бавария“ чорак финалда. Бизни чорак финалда даҳшат учрашув кутмоқда  6 01:23Суҳроб Иззатов: "Бир метрдан очиқ дарвозага ҳам тўп кирмаяпти"  1 00:54Зоир Жўрабоев: "Суперлигада учта гол урганман ва уларнинг барчаси "Бунёдкор" дарвозасидан ўрин олган"  0 00:39Луис Качорри: "Бугун "Бунёдкор" билан ўз майдонимиздаги сўнгги ўйиним бўлиши мумкин"  1

«Жаҳон чемпионатининг саралаш учрашувларига ёш, тажрибасиз ва янги футболчиларни жалб этиб, уларни ўйин услубига мослаштириш учун вақт йўқ, чунки бу жуда мураккаб» - Катанец ОФК расмий сайтига интервю берди Янгиликлар

«Жаҳон чемпионатининг саралаш учрашувларига ёш, тажрибасиз ва янги футболчиларни жалб этиб, уларни ўйин услубига мослаштириш учун вақт йўқ, чунки бу жуда мураккаб» - Катанец ОФК расмий сайтига интервю берди

Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026 ва Осиё кубоги-2027 қўшма саралаш босқичи доирасидаги Ҳонгконгга қарши муҳим учрашувлар олдидан ОФК расмий сайтига интервю берди.

«Жаҳон чемпионатининг саралаш учрашувларига ёш, тажрибасиз ва янги футболчиларни жалб этиб, уларни ўйин услубига мослаштириш учун вақт йўқ, чунки бу жуда мураккаб. Бундай муҳим баҳслар олдидан бизни келажакда нималар кутаётганини билишимиз зарур. Узоқ парвозлар ва қисқа вақт давомида етарли даражада машғулот ўтказмаган ҳолда мезбон жамоага қарши баҳс олиб бориш, сўнг парвоз ва бир неча кундан сўнг яна ўйин ўтказиш осон бўлмайди», – дейди Катанец.

Қувонарлиси, миллий жамоа сардори ва Италиянинг «Каляри» клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов Осиё кубогида иштирок этишига тўсқинлик қилган жароҳатидан фориғ бўлиб, яна сафга қайтди. У Италия А Сериясининг 28-туридан ўрин олган «Салернитана»га (4:2) қарши баҳсда дубл муаллифига айланди ва жамоасининг муҳим ғалабасига ҳисса қўшди. Катанец Элдор ва, шунингдек, Ҳожиакбар Алижонов билан боғлиқ вазиятни ҳам эслаб ўтди:



«Алижонов Осиё кубогигача бизнинг энг яхши футболчиларимиздан бири эди, у охирги бир қанча учрашувларда ажойиб ўйин кўрсатди, сўнг жароҳати сабабли майдонга туша олмади ва ҳозир ҳам таркибда эмас. Шомуродов сафга қайтди, аммо биз унинг жисмоний ҳолатига эътибор қаратишимиз керак».

Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2026 ва Осиё кубоги-2027 саралаш босқичи доирасида Туркманистонни 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, Эрон билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади ва 4 очко билан «Е» гуруҳида 2-ўринни эгаллаб турибди.

Бироқ бош мураббий футболчилар «Монг Кок» стадионида ўтказилиши кутилаётган Ҳонгконгга қарши учрашувда рақибни жиддий қабул қилишлари кераклиги тўғрисида фикр билдириб ўтди:

«Биз майдонда боримизни беришимиз керак. Ҳонгконг Осиё кубогида муваффаққиятсиз иштирок этган бўлиши мумкин, аммо улар аввалги учрашувларга қараганда янгиланган таркибга эга бўлишлари аниқ. Демак, бу баҳс осон бўлмайди. Футболчиларни ўйинга жиддий ёндашиш кераклигига ишонтириш — менинг вазифам. Ҳа, биз рақибга қараганда устундек кўринишимиз мумкин, лекин учрашувга тайёр бўлмасангиз, футбол сизга кутилмаган сюрпризларни тақдим этиши мумкин. Агар олдиндаги икки ўйинда ғалаба қозонсак, катта эҳтимол билан, кейинги босқич масаласини ижобий ҳал этган бўламиз.

Учинчи йилдирки жамоани қуришда давом этяпмиз. Биз Осиё кубогида энг яхши ҳужумчиси турнирда иштирок этмаган ягона жамоа эдик. Агар Шомуродов сафда бўлганида унинг энг камида 4-5 та гол уришига ишончим комил эди».

Сречко Катанец шу вақтга қадар ҳам Осиёда муваффаққиятли фаолият юритган ва БАА (2009-2011) ҳамда Ироқ миллий жамоаларини (2018-2021) бошқарган.

Унинг фикрича, Ўзбекистон Осиёнинг энг кучли жамоаларига муносиб рақиб бўла оладиган ва, эҳтимол, ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқишга қодир бўлган жамоага айланди.

«Энг катта ўзгариш шуки, жамоа аввалгига қараганда умуман бошқа услубда ўйнамоқда. Мен баъзи футболчиларни масъулиятни ўз зиммасига олишлари кераклигига ишонтирдим. Уларда ўзларига бўлган ишонч руҳи ошган. Шу сабабли, ҳар қандай жамоага қарши баҳсда яратилган имкониятларнинг аксариятидан унумли фойдаланмоқдамиз. Бироқ ҳимоявий ўйин кўрсатадиган жамоаларга қарши муаммоларимиз бор.

Футболчилар мен нимани истаётганимни яхши тушунишади, бу жуда муҳим, чунки улар билан ҳар куни ҳам бирга ишлай олмайман ва миллий жамоага жалб этилганларида, улардан нима талаб қилинаётганини билишлари муваффаққият сари катта қадамдир», – дейди мураббий.

Рейтинг: +35   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика