UZ

Сўнгги янгиликлар

21:21Ўзбекистон МТЖ Тошкентда йиғинни бошлади   0 21:00Эксклюзив интервью. Сречко Катанец: "10 та ўйиннинг барчасида ғалаба қозонмоқчимиз"   3 20:20Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким уч очкони осонгина бериб қўймайди. Суперлигамиз Малайзия чемпионатидан анча кучлироқ экан"  2 20:02"Ал Иттиҳод" ПСЖ ярим ҳимоячиси билан шартнома имзолади, here we go!  1 19:38Виктор Осимхеннинг янги жамоаси маълум  4 19:25Рустам Ашурматов: "КХДР терма жамоаси ҳақида тўлиқ маълумотга эга эмасмиз"  7 18:53"Реал"нинг яна бир футболчиси жароҳат олди ва 8 ҳафтага сафдан чиқди  1 18:22Гари Невилл: "Бугун топ-футболчилар МЮга ўтишни истамаяпти"  2 17:37Ильдар Маматказин: "Навбаҳор" билан зўр финал бўлади. Мухлислар? Яхшиси "Бобур Арена"га келинг"   7 17:22Футзал. Венесуэла футзал терма жамоаси Тошкентга етиб келди  3 16:46Расман: Легионерлардан бири "Ал Насср" билан шартномасини бекор қилди  1 16:00⚡️Сречко Катанец бўлажак рақиб КХДР терма жамоаси ҳақида нималар деди?   7 15:49Де Росси маълумотни тасдиқлади  0 15:19"Ал Иттиҳод" "Арсенал" ярим ҳимоячиси бўйича расмий таклиф юборган  1 15:00⚡️Юсупов ёки Неъматов? Сентябрь ойидаги ўйинларда терма жамоа дарвозасини ким қўриқлайди? Катанец жавоб берди  17

Жафар Ирисметов: "Бу йилги чемпионатимизда яққол ярқ этиб ажралиб турган футболчини кўрмадим" Янгиликлар

Жафар Ирисметов: "Бу йилги чемпионатимизда яққол ярқ этиб ажралиб турган футболчини кўрмадим"

Олий лиганинг сўнгги тур доирасидаги "Пахтакор" - "Обод" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Жафар Ирисметов матбуот анжуманида журналистлар саволларига жавоб қайтарди.


- Ўйин жуда қизиқарли кечди. Ҳаво совуқ бўлишига қарамасдан стадионга келган мухлисларга биринчи навбатда раҳмат демоқчиман. Турнир жадвали ҳолатидан келиб чиқсак, "Пахтакор"га очко зарур эмасди. Биз жуда муҳим бўлган бир очкони қўлга киритдик. Учрашув тенг курашлар остида ўтди. "Пахтакор" жамоаси анча тажрибага эга эканлигини барибир билиниб турди.

- Жамоани мавсум ўртасида жуда қийин паллада қабул қилиб олдингиз ва олий лигада қолиш вазифасини бажардингиз. Кейинги фаолиятингизни ҳам "Обод"да давом эттирасизми? Бу борада оғзаки келишувга эришилганми ёки...?

- Жамоани мавсум ўртасида қабул қилиб олаётганимда, "Обод"ни олий лигада қолишига ҳеч ким ишонмаганди. Клуб билан ўртамизда тузилган шартнома декабрда тугайди. Ҳозирча ҳеч қандай келишув йўқ. Келажакда нима бўлишини кўрамиз. Ҳозир жамоа қисқа муддатли таътилга чиқади ва кейинчалик йиғиламиз. Ҳамма масала ўшанда маълум бўлади.

- Шоҳруз Норхонов нега айнан иккинчи бўлимда майдонга туширилди?
- Шоҳруз Норхоновнининг ўйинида озгина пасайиш борлигини кўрдик. Бугунги баҳсда Норхоновни иккинчи таймда туширишни мақсад қилгандик. Сабаби, "Пахтакор"ни ҳимоячилари толиқиб қолган пайт биз Норхоновнинг тезлигидан фойдаланмоқчи бўлгандик.

- Бугун "Обод" бемалол ғалаба қозониши ҳам мумкин эди. Кўп вазиятларда "Пахтакор" дарвозабони олдинга чиқиб кетди. Аммо негадир "Обод" футболчилари узоқдан зарба йўллашмади. Буни сиз ҳам кўрган бўлсангиз керак, футболчиларга узоқдан дарвозани "ўққа" тутишга кўрсатма бермадингизми?
- Футболчиларга кўрсатма берасизми, йўқми, барибир майдонда футболчилар ҳаракат қилишади. Мен бугун шогирдларимга узоқдан зарба йўллашга кўрсатма бермагандим. Асосий вазифамиз бизга керакли бўлган натижани ушлаб қолиш эди.

- Ўйин давомида "Андижон" - "Навбаҳор" учрашуви натижасини ҳам билиб турдингизми?
- Ҳа, интернет орқали ушбу баҳс натижасидан бохабар бўлиб турдим. Бизга "Андижон" жамоасининг ғалабаси керак эди. Чунки уларни ғалабаси бизни ўтиш ўйинларисиз олий лигада қолишимизни таъминлаб берарди. Аммо биз ўзимиз "Пахтакор"дан очко олишни уддасидан чиқдик. "Навбаҳор"нинг ғалабаси бизларни ўтиш ўйинида иштирок этишимизга сабаб бўлиши мумкин эди.

- Жорий мавсумда чемпионатимиздаги энг яхши футболчи номини айта оласизми?
- Бу йилги мавсумда энг яхши футболчи бўлди деб бирортани кўрсатиб айтишим қийин. Жорий мавсумда чемпионатимизда ёрқин ўйин кўрсатган, бошқалардан ажралиб турган футболчини кўрмадим. Ўзбекистон терма жамоасида ҳам бу каби футболчини кўрмадим. Ҳақиқатда зўр ўйнади, деган футболчини ушбу мавсумда кўрганим йўқ. Барча бир даражада ўйнади, демайману, масалан Алибоевни кўрсатса бўлади. Бу энди мани ўзимнинг шахсий фикрим. Яққол ажралиб чиққан футболчи йўқ. Масалан чемпионатда 30-35та гол урган футболчи йўқ. Лекин яхши футболчилари кўп. Фақат ўшаларни кўра билиш керак.

- Бу каби кўп гол урадиган футболчилар 90-йиллар охирида бўлганди...

- Нега энди? (кулади) Мана Испания чемпионатида кўп гол уришмоқда. Масалан Ла Лигада жамоаларнинг даражаси юқори. Аммо уддалашмоқдаку...

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика