UZ

Сўнгги янгиликлар

11:02Андижон футболи халқаро майдонга чиқмоқда: "Бешиктош" билан стратегик ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда  3 10:32"Барселона" ва "Манчестер Сити" германиялик ҳимоячи учун курашмоқда  1 10:05Трансфермаркт. ОКМК Аҳмадалиевни "Бунёдкор"дан қанчага сотиб олгани маълум  2 09:39ФИФА Африка жамоасига Россия билан ўйнашни тақиқлади  4 09:12"Барселона" 16 ёшли инглиз ҳужумчисининг трансферни келишиб олди  0 08:45"Ливерпуль" Конате ўрнига "Челси" собиқ ҳимоячисини кўзламоқда — Sports Boom  3 08:20"Ғазалкент" 18 ёшли футболчини деярли 300 миллионга сотиб олди  3 07:53УEФА "Барселона"ни катта миқдорда жаримага тортди  3 07:28Романо Зинедин Зиданнинг кейинги жамоасини маълум қилди  1 01:48Микель Артета: "Ютиб турганимизда бизни яхши кўриб қолиш осон. Дуранг ва мағлубиятда ҳам бизни яхши кўринг"  15 01:15Майкл Кэррик: "МЮда қанча ишлашимни мен ҳал қилмайман"  1 01:07Фабио Капелло: "АПЛ - бошқа сайёра"  3 00:59"Истиқлол" ОЧЛ 2'даги омадсизликдан кейин бош мураббийини истеъфога чиқарди  2 00:48Уэйн Руни Гвардиола кетса "Сити" кимни олиб келиши кераклигини айтди  2 00:21"Кристал Пэлас" Гласнернинг истеъфосини тезлаштириши мумкин  0

Иззатилла Абдуллаев: “Ғалаба қозониш мақсадимиз эди” Янгиликлар

Иззатилла Абдуллаев: “Ғалаба қозониш мақсадимиз эди”

Олий лиганинг 25-турида “Сўғдиёна” ўз майдонида “Металлург” ни қабул қилди ва иккинчи мавсумдаги илк ўйдаги ғалабасига эришди.

Мавсум давомида ўзининг голлари ва мазмунли ўйинлари билан жиззахлик футбол муҳлисларини ёқимтойига айлаган Иззатилла Абдуллаев “Металлург”га қарши баҳснинг энг яхши футболчисига айланди. Ўйинни бевосита стадиондан кузатган ишқибозлар кўплаб дриблингларни ва зарбаларни амалга ошира олган Абдуллаевга юқори баҳо беришди. Учрашувда у дубль қайд этди ва жамоанинг ғалабасига муносиб ҳисса қўшди. Ўйиндан сўнг ҳужумчи ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Баҳс қийин бўлди. Ўз майдонимиздаги ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш бизга катта куч ва ишонч беради. “Металлург” га қарши баҳсга яхши тайёргарлик кўрган эдик ва яхши натижа кўрсата олдик. Голларим  билан жамоанинг ғалабасига ҳисса қўшганимдан хурсандман. Барча жамоадошларимга раҳмат. Мураббийим менга ишонч билдираяптими? Мен уни оқлашим зарур. Баҳони эса муҳлислар беришади. Мавсум якунланмоқда. Яна 5 та ўйин қолди. Керакли очколарни йиғиб мавсумни якунда яхши натижага эришиб юқорироқ ўринлардан бирини эгаллаймиз деган умиддаман.Бизни мавсум давомида қўллаб- қувватлаб келаётган муҳлисларимизга раҳмат - дейди “Сўғдиёна”нинг ёш умидли ҳужумчиси.

“Сўғдиёна” матбуот хизмати


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика