Иззатбек Ғаниев Баҳрайнда ўйнайди
29 янв 2017 20:31
Янгиликлар
Иззатбек Ғаниев Баҳрайнда ўйнайди
Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи фаолиятини Баҳрайнда давом эттирадиган бўлди.
Ўтган йил "Хотира-79" ва "Ёзёвон-Лочинлар" клубида ўйнаган Иззатбек Ғаниев Баҳрайн олий лигасининг "Ал Хала Муҳаррақ" клуби билан шартнома тузди.
Ғаниев фаолияти давомида олий лигада "Нефтчи", "Қўқон-1912" ва "Сўғдиёна" клубларида ўйнаган.
"Ал Ҳала Муҳаррақ" 1955 йил ташкил топган клуб. 1979 йил Баҳрайн чемпиони бўлган, 3 марта Баҳрайн Қирол кубоги соҳибига айланган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Фикрлар