UZ

Сўнгги янгиликлар

18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  0 18:30U-17 ЖЧ. Италия – Ўзбекистон (матнли трансляция)  100 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  2 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  19 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  3 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  0 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  17 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  23 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  10

Изланишлар ўз самарасини берди: “Ҳатайспор” легионери вайроналар ичидан чиқариб олинди. У жароҳат олган Янгиликлар

Изланишлар ўз самарасини берди: “Ҳатайспор” легионери вайроналар ичидан чиқариб олинди. У жароҳат олган

5 феврал куни Туркия Суперлигаси доирасида “Ҳатайспор” Кристиан Атсунинг 90+7-дақиқада урган голи эвазига “Касимпаша” устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.

6 феврал куни эса Туркия тарихидаги даҳшатли зилзилалардан бири юз берди ва бу Ҳатай шаҳри ҳудудини ҳам четлаб ўтмасдан қолмади. 

Оқибатда “Ҳатайспор”нинг бир қатор аъзолари ҳам қулаган бинолар остида қолган ва улар қутқариб олинганди. Аммо Атсу топилмаётган эди. Узоқ изланишлар натижаси у вайроналар ичидан чиқариб олинди. Қайд этилишича, ганалик ярим ҳимоячи нафас олишда қийналмоқда ва унинг ўнг оёғи жароҳат олган. АПЛдаги ўйинлари орқали кўпчиликка таниш бўлган Атсу зудлик билан шифохонага юборилган.

Турк фожиаси. Зилзила остида қолган Хатай клуби Абдихолиқовни трансфер қилмоқчи эди  

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика