UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45А Серия. "Милан" кутилмаганда очко йўқотди  6 01:15Артета "Арсенал" "Челси" рекордини янгилашни истаётганини айтди  0 00:55Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" марказий баҳсда "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  0 00:41Рубен Аморим "Ливерпуль" майдонидаги ғалаба ҳақида: "Бундан ҳаволаниш керак эмас, Гакпо 20 сантиметрга адашмаганида барчаси бошқача бўларди"  0 00:20Суперлига. "Қизилқум" – "Динамо" 2:0   0 23:50Касильясни тўнаб кетишди  7 23:36Акмал Рустамов: "Қизилқум" таркибидан ҳам термаларда футболчилар ўйнашига ҳаракат қиламиз"  1 23:19Эдин Терзич: "Санчо "Олтин тўп"ни ютишга қодир"  2 22:46Килиан Мбаппе кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 22:23Пау Кубарси: "Класикони бутун дунё кўради. Лекин мен босим ҳис қилмаяпман"  10 21:57Вадим Абрамов: "Мухлислар олдида хижолатдамиз"  3 21:45Футзал. Афғонистон ўсмирлари Ўзбекистонга 10та гол урди  9 21:26"Ливерпуль"нинг ўтган ойдаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 20:55Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди  52 20:17Рафинья класикода ўйнамайдиган бўлди  10

Ихтиёр Тошпўлатов: "Металлург"даги фаолиятимдан кўнглим тўлди" Янгиликлар

Ихтиёр Тошпўлатов: "Металлург"даги фаолиятимдан кўнглим тўлди"

Тажрибали ярим ҳимоячи Ихтиёр Тошпўлатов "Металлург"ни тарк этгани ҳақида хабар бергандик.

Шундан кейин футболчи билан боғланиб фикрларига қулоқ тутдик. 

Якунланган мавсум ҳақида

- Мавсумни яхши тугатдик. Ўз олдимизга қўйилган вазифани бажара олмадик. Бундан яхшироқ ўринда якунлашимиз ҳам мумкин эди. Аммо баъзи баҳсларда омад етишмаслиги сабаб очколарни бой бердик. Кўп учрашувларда жамоага омад етишмай қолди.

Жамоани тарк этиши хусусида

- "Металлург" билан шартномам муддати 31 декабрга қадар эди. Менга бошқа жамоадан таклиф бўлгани сабабли клуб билан келишувни узайтирмасликка қарор қилдим. Шу сабабли яна 2-3 кундан кейин эркин агентга айланаман. 



Қайси жамоадан таклиф бўлгани борасида

- Ҳозирча буни ошкор қилмаганим маъқул. Тез орада янги жамоам номини билиб оласизлар. 

"Металлург"даги фаолияти хусусида

- У ердаги фаолиятим ўзимга маъқул келди. Жамоада ажойиб футболчилар йиғилганди. Биз бир оила бўлиб ҳаракат қилдик. Баъзида омадсизликлар бўлганига қарамай, бекободликлар сафидаги фаолиятим ўзимга манзур бўлди. 

"Сўғдиёна"дан таклиф ҳақида

- Йўқ, бу клубдан менга таклиф бўлмади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика