UZ

Сўнгги янгиликлар

10:56Ла Лигада ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  1 10:30ФИФА президенти Қатардаги портлашларга муносабат билдирди  5 10:02Қизил карточка, эҳтимолий пеналти ва четлатиш. "Алё, рэф!" Ўзбекистон - Эрон учрашувидаги ҳакамларнинг қарорларини таҳлил қилди  11 09:37Эшитдик-да тасдиқланди. Шерзод Игамбердиев расман ЎФАдан кетди  12 09:11Суперлига. Бугун ФИФА кунларидан сўнг навбатдаги турга старт берилади  3 08:40Криштиану Роналду яна бир рекордни такрорлади  8 08:10U-23 Осиё кубоги. Финал босқичига йўл олган барча жамоалар номи маълум  13 07:48ЖЧ масаласини ҳал қилган Бразилия ва Аргентина мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  14 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  4 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  7 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  14 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  2 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3

Ихтиёр Тошпўлатов: "Афсуски, ўз олдимизга қўйилган вазифани бажара олмадик" Янгиликлар

Ихтиёр Тошпўлатов: "Афсуски, ўз олдимизга қўйилган вазифани бажара олмадик"

Якунланган мавсум Бекободнинг "Металлург" клуби 10-ўринни қўлга киритди.

Хўш, Суперлиганинг 2022 йилги мавсумидан жамоа футболчиси Ихтиёр Тошпўлатов қандай фикрда? Футболчи билан боғланиб, мавсум якунлари бўйича фикрларига қулоқ тутдик. 

"Якунланган мавсумдан унчалик кўнглим тўлгани йўқ. Айталик, жамоамиз ўз олдига қўйган вазифани бажара олмадик.  "Металлург" учун бу мавсумни яхши ўтказди. Ҳеч бир жамоадан ортда қолганимиз йўқ. Бироқ юқорида айтганимдек, ўз олдимизга қўйилган вазифани бажара олмадик. 

Испаниялик мутахассислар келиб, жамоа ўйинини анча яхши томонга ўзгартира олди. Ўйинларимиз янада мазмунли бўлди. Ўйин томонлама ҳеч бир жамоадан ортга қолганимиз йўқ. 

"Металлург" билан шартномам йил якунида ниҳоясига етади. Ҳали янги шартнома бўйича гаплашганим йўқ. Шу боис келажагим борасида бирор бир фикр айта олмайман.

Биласизми, якунланган мавсум анча қизиқарли ва курашларга бой ўтди. Чемпионлик учун кураш сўнгги турга қадар давом этди. Қолаверса, бир нечта жамоалар унга даъвогарлик қилди. Аввалги мавсумларда бу масалани мавсум якунига етишига 3-4 тур қолганда аниқ бўларди. 2022 йилда эса рақобат 26-турга қадар бўлиб, барчани диққат-марказида бўлди", - дея сўзини якунлади Тошпўлатов.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика