UZ

Сўнгги янгиликлар

03:05ЕЧЛ. ПСЖ "Монако"га қарши ажойиб камбэк амалга оширди, "Боруссия Д" "Аталанта"ни мағлубиятга учратди  5 03:05ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди  122 02:49ОЧЛ 2. "Истиқлол" жавоб учрашувида ҳам "Ал Ҳуссайн"га ютқазиб, мусобақани тарк этди  0 01:00ЕЧЛ. "Галатасарой" плей-оффнинг илк баҳсида "Ювентус"ни йирик ҳисобда таслим этди  15 00:03Элит ОЧЛ. "Трактор" "Ал Ғарафа"ни мағлуб этди. "Ал Иттиҳод" "Ал Садд"ни таслим этди (умумий гуруҳ босқичининг якуний жадвали)  1 23:39Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 23:24Сака ва "Арсенал" шартномани узайтирди. Букайо клубда энг юқори ҳақ оладиган ўйинчига айланади (BBC)  8 22:59МЮ Рэшфорд учун "Барселона"га чегирма беришни режалаштирмаяпти  3 22:24"Пахтакор" голларга бой кечган назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  13 22:10ОКМК назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  2 21:30"Бухоро" Россия клуби билан дуранг ўйнади  0 21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  3 20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  54 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  3 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0

Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор" Янгиликлар

Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"

"Сўғдиёна" бош мураббийи Иван Бошкович Суперлига 22-тур доирасидаги "Андижон" (2:2)га қарши ўйиндан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.

- Шуни айтишим мумкинки, мазмунли ва қизиқарли ўйин бўлди. Биринчи таймда яхшироқ ўйнадик. Темпни ушлаб туриш борасидаги режаларимиз амалга ошди. Афсуски, дарвозамиздан иккита тўп ўтказиб юбордик ва керакли вазиятда имкониятни сақлаб қола олмадик. Ўзгаришлар орқали натижани ўзгартиришга ҳаракат қилдик. Яхши ўйин кўрсатгандик, барчаси ўз қўлимизда эди. Бироқ ғалабани ушлаб қола олмадик. Барча кўрди, охирги сонияларгача ғалаба учун курашиш керак эди. "Андижон" муносиб ҳаракат қилиб, характер кўрсатди. Иккинчи бўлимда гол ўтказиб юборгунча яхши ўйнадик. Кейинчалик ўйинимиз унчалик қовушмади. Ғалабани сақлаб қола олмаганимиз биз учун афсусланарли. Уч очкони қўлга кирита олмаганимиз аламли бўлди.

- Дориевнинг голигача бўлган вазиятда уни "Андижон" ҳимояси яхши қўриқлади. Бу ҳақида фикрингиз қандай?

- Албатта, бунга йўл қўймади. Биргина унга боғлиқ эмас. Бу жамоавий ўйин. Бир ўзи ҳеч нима қила олмайди. Жамоа билан яхши натижага эришиши мумкин. Фақат бир футболчини яхши ёки ёмон ўйнади, деб айта олмайман.

- Бугун Рубин Хебай қайдномада ҳам кўринмади...

- Уни жароҳати бор, лекин жиддий эмас. Яқин кунларда жароҳатдан фориғ бўлгач яна майдонга қайтади. Ўзбекистон Кубоги ярим финалида "Бухоро" билан ўйинимиз бор. Ўйлайманки, у ўша учрашувда жамоамизга ёрдам беради.



Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика