UZ

Сўнгги янгиликлар

01:32Италия терма жамоаси ярим ҳимоячиси жароҳати сабабли Евро-2024'даги илк ўйинни ўтказиб юборади  1 01:01Аргентинанинг Олимпиада учун вақтинчалик таркиби эълон қилинди, ундан Гарначо ўрин олмади  3 00:44Начо Саудия йўл олишга ўтишга яқин турибди, у собиқ жамоадоши билан бир клубда ўйнайди   0 00:25Вадим Абрамов: "Ҳозир гапиргандан кўра жим бўлган маъқул"  4 23:46Месси қайси спортчи билан суратга тушишни хоҳлашини айтди  7 23:28Асрор Алиқулов: "Ҳакамлар қарорини муҳокама қилмаймиз"  2 23:01Улуғбек Бакаев: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик мағлубиятга сабаб бўлди"  9 22:44Тимур Кападзе: "Олимпиадага энг кучлилар ва муносиблар бориши лозим"  7 22:37Суперлига. "Динамо" — "Олимпик" 0:1. Highlights  0 21:58Суперлига. "Олимпик" Жиззахда "Динамо"ни таслим қилди  16 21:49Футзал бўйича Ўзбекистон кубоги финалига ташриф буюрган томошабин iPhone 15 Pro ютиб олиши мумкин  3 21:30Про лига. "Бухоро" мавсумдаги илк мағлубиятни Муборакда қабул қилиб олди, "Арал" эса "Шўртан"дан устун келди  10 21:22Неъматилло Қуттибоев: "Ўйин тақдирини биринчи бўлимда киритилган голлар ҳал қилди. Иккинчи таймда натижа учун ўйнадик"  0 21:05Анвар Бердиев: "Йигитларга бунақа майдонда охиригача курашгани учун миннатдорчилик билдираман"  4 20:48Мухлислар Роналдунинг жарима зарбасини тепишдан олдин ўзига нима дейишини аниқлади  16

Иван Бошкович: "Футболда ёш ва ёши катта деган тушунча йўқ" Янгиликлар

Иван Бошкович: "Футболда ёш ва ёши катта деган тушунча йўқ"

Ўзбекистон кубоги 1-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" – "Сўғдиёна" учрашувидан сўнг (0:2) меҳмонлар бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида...

- Шуни айтишим мумкинки, ўйин биз учун оғир бўлди. Кубок учрашувлари фаворитлар учун хавфли бўлишини билардим. Шу боис биз бунга тайёргарлик кўрдик. Биринчи бўлимда кутганимдек ўз даражамизда ўйнай олмадик. Кўплаб техник хатолар содир этилди. Энг муҳими, хатоларимизни тўғрилай олдик. Ўйлашимча, иккинчи бўлим ёмон ўтмади. Аксинча, шогирдларим мен истагандек вазият яратиб, рақиб дарвозасини икки маротаба ишғол қилди. Энг муҳими, яхши шаклланган жамоани мағлуб эта олдик. Бундай рақибга қарши кураш осон бўлмади, шу боис, ўйиндан кўнглим тўлди. 

Гуруҳдан чиқиш олдимизда турган энг муҳим вазифа саналади. Мен ўз футболчиларим билан бирга яхши ўйин намойиш этган қўқонликларга ҳам миннатдорчилик билдираман.

- Сиз ёшлар билан яхши ишлайсиз, бошқа мураббийлар бундан ўрнак олиши керак. Сиз бошқа жамоалардан ёш талантларни тўплашда давом этишингиз лозим. Жиззах жамоаси бир вақтлар Ўзбекистонда ажойиб ўйинлари билан ёдда қолган. Ўйлайманки, тез орада жамоа нуфузини ўша даражага олиб чиқа оласиз. Саволим: бугун нега Люпчо Дориев ва ёш Муҳаммадюсуф Собировга имконият тақдим этилмади? Улар ҳам ўйнасин.

- Катталар футболида, илк навбатда, натижа талаб қилинади. Ихтиёримда жуда кўп ёшлар бор, лекин мен таркибни ҳамиша ўйинчилар сифатига қараб танлайман. Машғулотларда ким ўзини кўрсата олса, ўша майдонга тушади. Мен ҳамиша айтиб келганман, ёш ва ёши катта деган тушунча йўқ, аксинча, сифатли ва сифатсиз даражадаги ўйинчилар мавжуд. Мен таркибни шу тариқа аниқлайман. Лекин, албатта, ёшлар билан ишлаш осонроқ. Сабаби, узоқ муддат ичида ўсиши ва ривожланиши мумкин, бу баъзида сабр талаб этади. Ёши катта ўйинчилар эса юқори даражасига чиқиб бўлган ва улардан ортиғини кутиш қийин. Шу боис, менинг тасаввуримча, натижа ёмон бўлмаяпти. Менимча, бу усул нафақат "Сўғдиёна", балки Ўзбекистон терма жамоаси учун фойдадан ҳоли эмас. Чунки бу ёшлар ўзларини кўрсатиб, келгусида Ўзбекистон терма жамоасида тўп тепиши мумкин. Мен Муҳаммадюсуфни ҳам ўзим таклиф қилганман, у "Бунёдкор"да ишлаган кезларимда яхши таассурот қолдирган. Шунчаки, рақобат соғлом бўлиши керак. Эҳтимол, унга ҳам имконият тақдим этилиши мумкин.



Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика