UZ

Сўнгги янгиликлар

16:20Ўзбекистонлик спорт психологи "Сантьяго Бернабеу"да "Master in Sport Psychology" дипломини олди  3 16:00Эшитдик-да! "Пахтакор"га қарши ўйиндан сўнг Илёс Зейтуллаев истеъфога чиқарилиши мумкин. Раҳбарият ҳам ўзгаради  10 15:46Турнир тубидагилар тўқнашуви: “Сўғдиёна” Навоийда тарих ёзадими?   0 15:12"Манчестер Юнайтед" Бундеслиганинг 100 млн евролик футболчисига қизиқмоқда  2 14:40Родриго АПЛга ўтишни рад этди  4 13:43Ана холос! Гасперини Довбикка чиқиш эшикларини кўрсатмоқда  8 13:10Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  5 12:42Лондон клуби 70 млн фунтлик трансферни амалга оширишга тайёр  1 12:26Эшитдик-да! ЦСКА клубида ўзбекистонлик мураббий иш бошлашга яқин  0 11:51"Манчестер Сити" Грилишни 50 миллион фунтга сотмоқчи, аммо...  0 11:20Турғунбоевнинг голи турнинг энг яхшиси бўлишга даъвогар  17 10:55Марк-Андре тер Стеген фаолиятини АПЛнинг ТОП клубида давом эттириши мумкин  5 10:26Нидерландия терма жамоасининг яна бир собиқ футболчиси 13 йилга қамалиши мумкин  3 09:57“Челси“ Германия терма жамоаси аъзоси билан шартнома тузиши мумкин  1 09:28“Манчестер Сити“ ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  0

Иван Бошкович: "Футболда ёш ва ёши катта деган тушунча йўқ" Янгиликлар

Иван Бошкович: "Футболда ёш ва ёши катта деган тушунча йўқ"

Ўзбекистон кубоги 1-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" – "Сўғдиёна" учрашувидан сўнг (0:2) меҳмонлар бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида...

- Шуни айтишим мумкинки, ўйин биз учун оғир бўлди. Кубок учрашувлари фаворитлар учун хавфли бўлишини билардим. Шу боис биз бунга тайёргарлик кўрдик. Биринчи бўлимда кутганимдек ўз даражамизда ўйнай олмадик. Кўплаб техник хатолар содир этилди. Энг муҳими, хатоларимизни тўғрилай олдик. Ўйлашимча, иккинчи бўлим ёмон ўтмади. Аксинча, шогирдларим мен истагандек вазият яратиб, рақиб дарвозасини икки маротаба ишғол қилди. Энг муҳими, яхши шаклланган жамоани мағлуб эта олдик. Бундай рақибга қарши кураш осон бўлмади, шу боис, ўйиндан кўнглим тўлди. 

Гуруҳдан чиқиш олдимизда турган энг муҳим вазифа саналади. Мен ўз футболчиларим билан бирга яхши ўйин намойиш этган қўқонликларга ҳам миннатдорчилик билдираман.

- Сиз ёшлар билан яхши ишлайсиз, бошқа мураббийлар бундан ўрнак олиши керак. Сиз бошқа жамоалардан ёш талантларни тўплашда давом этишингиз лозим. Жиззах жамоаси бир вақтлар Ўзбекистонда ажойиб ўйинлари билан ёдда қолган. Ўйлайманки, тез орада жамоа нуфузини ўша даражага олиб чиқа оласиз. Саволим: бугун нега Люпчо Дориев ва ёш Муҳаммадюсуф Собировга имконият тақдим этилмади? Улар ҳам ўйнасин.

- Катталар футболида, илк навбатда, натижа талаб қилинади. Ихтиёримда жуда кўп ёшлар бор, лекин мен таркибни ҳамиша ўйинчилар сифатига қараб танлайман. Машғулотларда ким ўзини кўрсата олса, ўша майдонга тушади. Мен ҳамиша айтиб келганман, ёш ва ёши катта деган тушунча йўқ, аксинча, сифатли ва сифатсиз даражадаги ўйинчилар мавжуд. Мен таркибни шу тариқа аниқлайман. Лекин, албатта, ёшлар билан ишлаш осонроқ. Сабаби, узоқ муддат ичида ўсиши ва ривожланиши мумкин, бу баъзида сабр талаб этади. Ёши катта ўйинчилар эса юқори даражасига чиқиб бўлган ва улардан ортиғини кутиш қийин. Шу боис, менинг тасаввуримча, натижа ёмон бўлмаяпти. Менимча, бу усул нафақат "Сўғдиёна", балки Ўзбекистон терма жамоаси учун фойдадан ҳоли эмас. Чунки бу ёшлар ўзларини кўрсатиб, келгусида Ўзбекистон терма жамоасида тўп тепиши мумкин. Мен Муҳаммадюсуфни ҳам ўзим таклиф қилганман, у "Бунёдкор"да ишлаган кезларимда яхши таассурот қолдирган. Шунчаки, рақобат соғлом бўлиши керак. Эҳтимол, унга ҳам имконият тақдим этилиши мумкин.



Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика