UZ

Сўнгги янгиликлар

15:18Тонали Манчестер клублари шорт-листига кирди  0 14:50Ёзда Мираброр Усмонов хотирасига бағишлаб халқаро мусобақа бўлиб ўтади  1 14:28"Реал" Хаби Алонсо билан барча нарсани келишиб олди  29 14:05"Бунёдкор" Қаршида "Насаф" билан жанговар дуранг қайд этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:42"Севилья" мухлислари клуб қароргоҳида тартибсизликлар келтириб чиқарди: Жамоа тунни машғулот майдонида ўтказди  1 13:13Мундиал тугади. Кутилганидек, Бразилия - чемпион!  0 12:52Хаби Алонсо Клублар ўртасидаги ЖЧ "Реал" бош мураббийи бўлади  6 12:23"Реал" КЖЧ олдидан янги ҳимоячилар билан шартнома имзолайди  22 11:57"Навбаҳор" "Хоразм" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 11:35​"Наполи" Осимхен ўрнини ким билан тўлдириши маълум  0 11:11"Манчестер Юнайтед" ходимлари Европа Лигаси финалига бепул чипта олмайди  4 10:30МЮ 51 йиллик антирекордни янгилади  5 09:57“Барселона“га қарши ўйинда ҳакам икки марта “Реал“ фойдасига қўпол хатога йўл қўйган — Archivo VAR  76 09:25Ўзбекистон кубоги. Бугун ярим финалнинг дастлабки учрашувлари бўлиб ўтади  2 08:52Мавсумдаги 4-“Эл Классико“да ғалаба қозонган Флик кеча нималар деди?  41

Иван Бошкович: "Бундай ўйин ва натижа билан "Қизилқум"ни фақат табриклаш керак" Янгиликлар

Иван Бошкович: "Бундай ўйин ва натижа билан "Қизилқум"ни фақат табриклаш керак"

"Сўғдиёна" бош мураббийи Иван Бошкович Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Қизилқум"га қарши учрашувдан сўнг фикрларини билдириб ўтди.

"Ўтказиб юборилган 4та голдан сўнг айтишим мумкинки, биз яхши ҳаракат қилмадик. Қайсидир маънода ўз даражамизга ҳос ўйнаганимиз йўқ. "Қизилқум" ҳақли тарзда ғалаба қозонди. Ўйиндаги жараёнлар турлича кечди. Биз кўпроқ гол уришимиз мумкин эди. Вазиятни ўнглашга астойдил ҳаракат қилдик. Ҳаттоки, 2:3дан кейин ҳам ўйинни ўзгартиришимиз керак эди, дея оламан. "Қизилқум" яхши ва тезкор ҳужумлар ташкил қилди. Биз ўзимизга кўп муаммо яратдик. Рақибни ғалаба билан табриклайман ва омад тилайман. Биз эса ўз ўйинимизни таҳлил қилиб чиқамиз. Хатолар устида ишлашимиз шарт",- дейди Бошкович.

- Таркибда асосий футболчилар нима учун майдонга тушмади?

- Бу ҳақида гапириш қийин. "Навбаҳор" билан ғалабали ўйиндан кейин "Металлург"га мағлуб бўлдик. "Пахтакор" билан ўйинда ҳам ёмон ўйнамадик. Балки спад юз бергандир. Айрим футболчилар ўз даражасида ўйнамади. Буни албатта таҳлил қиламиз. 

- Биринчи даврадаги ва иккинчи даврадаги "Қизилқум"ни фарқи борми?

- "Қизилқум" бугун индивидуал ва бошқа жабҳаларда ҳам бизни мағлуб этди. Ўйин сифати, дарвозага зарбалар, ҳужумлар ташкил қилишда рақибга енгилдик. Очиғини айтганда, "Қизилқум"дан иккинчи даврада бундай сифатли ўйин кутмагандим. Биз ўз ўйинимизни кўрсата олмадик. Бундай натижа ва сифатли ўйин билан "Қизилқум"ни фақат табриклаш керак. 

- "Қизилқум" жон сақлаш йўлида курашмоқда. "Сўғдиёна" эса деярли Суперлигада қолиш масаласини ҳал қилган...

- Олдиндан бирор нарса дейиш хато. Биз турнир жадвалида имкон қадар кўтарилишимиз керак. Суперлигада рақобат юқори. Чемпионат даражаси ҳам шундай. Жамоалар савияси тенглашган. Турнир жадвалида ҳам фарқ бор. "Пахтакор" ҳам, "Навбаҳор" ҳам умуман барча жамоалар очко йўқотмоқда.

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика