UZ

Сўнгги янгиликлар

17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  0 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  1 17:07Леон Якирович: "Ўзбекистон сифатли ўйин кўрсатади, лекин натижа ўзимизга боғлиқ"  2 16:40Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"  7 16:22ФИФА пенальтидан кейинги зарбани тақиқламоқчи  4 15:55Норвегия 99,9% ЖЧда! Эстонияга қарши кечган қийин ўйин тақдири 6 дақиқа ҳал қилинди!  6 15:35Миср ва Ўзбекистоннинг ўйин услублари ўхшаш бўлганми? Эктор Купердан жавоб  5 15:18А Сериянинг октябрдаги энг яхши футболчиси оғир жароҳат олди ва Африка Миллатлар Кубогини ўтказиб юборади  0 14:491995 йилги Нигерия билан ўйинлар, Кападзенинг дебюти, Наманганда меҳмон Уганда — Африка вакиллари билан ўйинларни эслаймиз  4 14:29Қатар ва Саудия Арабистони клублари Модричга даъвогарлик қилмоқда  1 14:00Абрамовнинг "Динамо"си тарих остонасида: ким совринли ўринлардан четда қолади?  8 13:38Меҳди Тареми: "Ўзбекистон даражаси нуқтаи назаридан кичик жамоа эмас, улар жуда сифатли футбол кўрсатади"  8 13:10Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди  19 12:52"Севинч" — 17 карра Ўзбекистон чемпиони!  3

Иван Бошкович: "Бугун ёмон ўйнамадик, аммо..." Янгиликлар

Иван Бошкович: "Бугун ёмон ўйнамадик, аммо..."

Coca Cola Суперлигаси 23-туридан ўрин олган "Турон" – "Сўғдиёна" (1:0) баҳсидан кейин жиззахликлар устози Иван Бошкович матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақида...

- "Сўғдиёна" жамоаси бугун ёмон ўйнамади. Вазиятлардан фойдалана олмадик. Шундай ўйинларда кўп очко йўқотяпмиз. Биз яхшироқ ўйин намойиш эта олишга қодирмиз. Биринчи таймда рақиб деярли вазият яратмади. Пенальтидан гол ўтказиб юбордик. Индивидуал хато сабаб дарвозамизга пенальти белгиланди ва рақиб бундан унумли фойдаланди. Қандай ўйин намойиш этганимиздан қатъий назар, мағлуб бўлдик. Футболда ўз вазиятларингиздан фойдаланмасангиз, сизни жазолашади. Рақибимизни ғалаба билан табриклайман. олдимизда 3 та ўйин бор ва мавсумни яхши кайфиятда тугатишга ҳаракат қиламиз. Бунга кучимиз етади. Ҳар бир учрашувда максимал даражада ўйнаш керак. Бугунги учрашувни таҳлил қилиб чиқаман. Ҳозирги эмоцияда нимадир дейиш нотўғри. Ўзимизга келиб олсак, кейин хулосага келамиз.

- Пенальти белгиланган вазиятда дарвозабон қўпол хатога йўл қўйди. Дарвозабонинг хатоси сабаб мағлуб бўлдик деб ўйлайсизми?

- У вазиятни яхши кўрмадим. Кейин такроран кўриб чиқаман. Дарвозабон ўз майдончаси ичида оддийроқ ўйнаши керак. Эртага вазиятни кўриб чиқамиз ва хулосага келамиз.

- Тўпурар Зенан Займович нега қайдномада йўқ?

- Унда жароҳат бор. Биринчи даврада "Насаф"га қарши кечган учрашувда жароҳатланган эди. Ўша учрашувдан кейин у бир нечта ўйинда иштирок этди ва жамоага ёрдам берди, аммо ҳозир майдонга туша олмайди. Фақатгина жароҳати сабаб беллашувларни ўтказиб юбормоқда.


Рейтинг: -11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика