Иван Бошкович: "Бугун нимадир ўхшамади"
02 авг 23:41
Янгиликлар
Иван Бошкович: "Бугун нимадир ўхшамади"

- Мухлисларга ёқадиган футбол бўлди. Аммо афсуски, ютқазиб қўйдик. Футболда ҳар доим натижа биринчи ўринда турган. Шу боис мағлубият учун мухлислардан узр сўрайман. Бугун охиригача ҳаракат қилдик, лекин нимадир ўхшамади. Рақиб иккита гол уриб ютиб кетди, бизга эса ҳисобни тенглаштириш учун вақт етишмади. 0:2дан кейин ўйинга қайтишимиз жуда қийин бўлди. Бизда муаммолар бор: вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз. Бугун тенг ўйин кўрдик, қайсидир жамоа яхшироқ ўйин кўрсатди дея олмайман. Лекин ютуқ "Насаф" томонда бўлди. Баъзи футболчиларимизнинг жисмоний ҳолати яхши эмас. Бу ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Биз қўлни туширмаймиз ва курашда давом этамиз. "Насаф" чемпион эканлигини унутмайлик, чемпионларга қарши ҳар доим қийин кечган. Ишлашда давом этамиз. Тезроқ бу мағлубиятни унутиб, 6 август куни бўладиган ўйинга ҳозирлик кўрамиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар