UZ

Сўнгги янгиликлар

12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  0 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  0 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  0 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  3 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  14 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  10 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  3 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  19 08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:47Неймар "Сантос"ни "тортиш"да давом этмоқда. Бу сафар ҳужумчи хет-трик қайд этди  2 07:25Сербия терма жамоасининг собиқ футболчисини "Андижон"га ўтмоқда  9 03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  16 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0

Иван Бошкович: "90 дақиқа ўйинни назорат қилишнинг иложи йўқ. Мақсадимиз ҳар бир рақибни мағлубиятга учратиш" Янгиликлар

Иван Бошкович: "90 дақиқа ўйинни назорат қилишнинг иложи йўқ. Мақсадимиз ҳар бир рақибни мағлубиятга учратиш"

Суперлига 16-туридан ўрин олган "Олимпик" - "Сўғдиёна" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Бугун осон ўйин бўлмаслигини кутгандим. Биринчи бўлимда битта гол уриб олишимиз керак эди. Яратган вазиятларимизни голга айлантира олмадик. Вазиятларни якунловчи футболчи етишмади. Бугун ҳужумчиси сифатида ўйнаган футболчимиз Суперлигада дебют қилди. У бугун яхши таассуротлар қолдирди. Ўйин сўнгида эса рақибга тўпни бериб қўйдик, рақиб бизни жазолаши мумкин эди. Сўнгги 10-15 дақиқа жуда асабий ўтди. Кейинги учрашувларда бундай вазиятларга йўл қўймаслигимиз керак. Дарвозабонимиз рақибнинг сўнгги жарима зарбасини жуда керакли паллада бартараф этди. Ҳар доим ҳам йирик ҳисобда ғалаба қозониш шарт эмас. Ҳар хил вазиятлар учраб туради, масалан бугун 1:0 ҳисобидаги ғалаба етарли бўлди.

- Бугун икки жамоа ҳам тенгма-тенг ўйин намойиш этди. "Сўғдиёна" бугун ғалабани сақлаб қола олганига нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?

- Бугунги ўйинни тўлиқ таҳлил қилиб чиқиш керак. "Олимпик" жуда ёш жамоа бўлишига қарамай, улар тўпни назорат қилишга ҳаракат қилдилар. Биз 75 дақиқа ўйинни назорат қилдик. Рақибимизга тажриба етишмаяпти. Асосий сабаб тажриба деб ўйлайман. Сўнгги 15 дақиқада эса рақибимиз ҳужумга ўта бошлади ва хавфли вазиятларга эга бўлди. Қўшимча дақиқаларда дарвозамиз олдида яратилган вазиятлар жуда хавфли бўлди. Бизнинг чемпионатимизда 90 дақиқа ўйинни назорат қилишнинг иложи йўқ. Ким рақиб бўлишидан қатъий назар. Бизнинг таркибда ҳам ёш футболчилар бор, лекин ҳеч бу жиҳатни ҳисобга олмайди. Биз бугун ғалаба лойиқ эдик.


- Жамоангизнинг муҳим ўйинчилари Люпче Дориев ва Зоран Петровичлар бугун асосий таркибдан жой олишмади. Дориев фақатгина иккинчи бўлимда ўйинга қўшилди. Асосий таркиб футболчилари бугунги баҳсни дастлабки дақиқалардан бошламаганига нима сабаб бўлди?

- Тақвим жуда зич. Шу сабабли, футболчиларга дам беришга қарор қилдик. Владимир Йовович кейинги тўқнашувда майдонга тушиши аниқ эмас. Бу мухлисларга бироз маъқул келмаслиги мумкин, аммо бош мураббий сифатида мен шу қарорга келдим. Олдиндаги учрашувлар ҳам биз учун жуда муҳим. Энг муҳими натижа қайд этиш. 6 августда кубок баҳси, 11 августда "Металлург", бугун "Олимпик"га қарши ўйнадик. Кейинги баҳс эса бор йўғи беш кундан сўнг. Футболчиларим кейинги учрашувларга қадар тўлиқ тиклана олишига умид қиламан.

- "Сўғдиёна" бугун яна уч очкони қўлга киритди. Жамоангиз мусобақа жадвалида учинчи ўринни эгаллаган ва чемпионлик учун курашмоқда. "Сўғдиёна" жамоасининг чемпионлик пойгасидаги иштироки ҳақида гапириб ўтсангиз. Шунингдек, жамоангизнинг кейинги учрашувлари турнир жадвалидаги қўшнилар "Нефтчи" ва "Пахтакор"га қарши кечади. Бўлажак рақиблар ҳақида ҳам фикр билдириб ўтсангиз?

- Мақсадимиз ҳар бир кейинги учрашувдаги рақибни мағлуб этиш. Менинг фалсафам шундай. Қандай рақиб бўлишидан қатъий назар. Биз охиригача курашамиз. Бизда ўзимизнинг режа бор. Режамиз барча рақибларни мағлуб этиш. Чемпионликга ҳақида гапириш учун жуда-жуда эрта. Ҳозир "Нефтчи" ҳақида ўйлашимиз керак.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика