Италиялик футбол агенти Шомуродовнинг қайси лигада ўзини кўрсата олишини айтди
05 авг 2022 20:26
Янгиликлар
Италиялик футбол агенти Шомуродовнинг қайси лигада ўзини кўрсата олишини айтди
Италиялик футбол агенти Франко Камоцци "Рома" ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг келажаги ҳақида фикр билдирди.
"Мен Шомуродовнинг ўйинини анчадан бери кузатиб бораман. У ёрқин даражадаги ўйинчи. Афсуски, Элдор Италияда ўйнаб, баъзи муаммоларга дуч келди", — деди Камоцци.
Агентнинг фикрича, футболчи жамрасини ўзгартириши керак. Греция чемпионати унга ўйин услуби бўйича кўпроқ мос келади, у ерда Шомуродов тўлиқ ўз маҳоратини кўрсата олади.
Олдинроқ 27 ёшли ҳужумчи "Рома"ни тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Римликлар бош мураббийи Жозе Моуриньо мавсумолди йиғинидаги футболчининг ўйинидан қониқмади. Тransfermarkt портали Шомуродовнинг нархини 8 миллион еврога баҳолаган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар