UZ

Сўнгги янгиликлар

01:21МЮ янги устози: "Манчестер Сити" - дунёнинг энг яхши жамоаси, Гвардиола эса энг яхши мураббий"  0 01:01ЭЛИТ ОЧЛ. Неймар яна жароҳат олди, "Ал Ҳилол" йирик ғалабага эришди  5 00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  6 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  3 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  5 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8

Италияда янги чемпион?! "Ювентус" ҳукмронлигига барҳам берилади-ми? Янгиликлар

Италияда янги чемпион?! "Ювентус" ҳукмронлигига барҳам берилади-ми?

А Сериядаги ишлар қизғин тус олмоқда.

— Агар "Ювентус" бўлмаса, унда "Лацио";
— Агар "Интер" бўлмаса, унда "Лацио".

"Рома" мухлисларидан бу каби гапларни эшитиш етти ухлаб ҳеч кимнинг тушига ҳам кирмаса керак. Бироқ "Интер" ва "Ювентус" ўртасидаги асосий рақобат иккисидан бирини Италия чемпионига айлантириши мумкин. Аммо Симоне Индзаги жамоасини чемпионликни қўлга киритишида даъвогар дейиш мумкинми?

Яқин-яқингача Италия футболини қайта тиклаш ҳақида гапираётган эдик, аммо энди мамлакатда тартибсизлик юзага келди. Италияга коронавирус кириб келгани футболга ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қолмади. Ўндан ортиқ ўйинлар қолдирилди, баъзилари томошабинсиз ўтказиладиган бўлди. Сўнгги маълумотларга қараганда, Италияда бу касалликка чалинганлар сони 2263та (ўтган кундан 428та кўп), қурбонлар сони эса 79тага етди.

Ушбу вазият эса "Интер", "Ювентус" ва "Лацио" ўртасидаги "жанг"га салбий таъсир ўтказди. Баъзи жамоаларнинг баҳслари ўтказилди, баъзилари эса қолдирилди. Айни дамда бир ой давом этадиган ҳар қандай спорт тадбирларини тўхтатиб туриш муҳокама қилинмоқда. "Интер" бош директори Жузеппе Маротта чемпионат ҳақидаги фикрларини айтиб, агар шу йўсинда давом этса охири яхши бўлмаслигини таъкидлади.

Италия чемпионати ҳақиқатдан қил ёқасида турибди, жамоаларнинг ҳам режалари пучга чиқмоқда. Ушбу вазиятда "Лацио"нинг сўнгги ғалабаси ("Болонья"га қарши баҳс) кўп муҳокама қилинмади. Лекин А Серия пешқадами бўлиб улгурган "бургутлар" ҳақида гапиришга гап кўп эди. "Ювентус" захирасида битта ўйин бор, "Интер"да эса — 2та. Афтидан, "Лацио" чемпионлик курашига чиндан жиддий бел боғлаган.

"Лацио" бу мавсум эришган ютуқлари билан мақтовга сазовордир. "Бургутлар" Скудеттога эга чиқишлари учун имкониятлари етарли. Шундай бўлса-да, "Ювентус" чемпион бўлиш учун ҳамон фаворит ҳисобланади. "Лацио" иккинчи давра учрашувида "Олимпико" стадионида "нерадзурри"дан аламини олишга муваффақ бўлди, "Ювентус" эса икки марта мағлуб этилди, 2-ғалаба Индзаги жамоасига Италия Суперкубогини олиб келди.

"Лацио" 2005 йилдан буён ўзининг "энг яхши финишига" тайёргарлик кўраётганди. Сизга маълумки, "бургутлар" Италия футболи элитасида икки бор зафар қучганлар, охирги ғалаба 1999-2000 йилги мавсумда қайд этилганди. Қизиғи шундаки, жамоа мураббийининг сўзларига қараганда, ўша пайтдаги чемпион клуб билан ҳозирги жамоанинг ўхшаш томонлари кўп экан.

"Мавсумолди тайёргарликдан сўнг ўзимга бўлган ишончим юқори эди, чунки жамоамдаги йигитлар нимага қодирлигини аниқ билардим. Ҳозир ўша вақтдаги чемпионлик мавсумига ўхшаш муҳитни кўряпман. Йигитлар бир-бирига меҳрибон, ҳар куни ўнлаб муҳим қарорларни қабул қилишга мажбур бўлаётган мураббий ҳақида қайғуришади. 1999/00 йилги мавсумда Свен-Йоран Эрикссонга қулоқ солардик, унинг барча фикрларига ҳурмат билан қарардик".

"Лацио" мураббийи Симоне Индзагининг жасурлиги кўпчиликни лол қолдирди. Бугунги кундаги "Лацио" — бутунлай унинг меҳнати ва хизмати. У ҳар бир ўйинчисидан етарлича юқори натижа олишга муваффақ бўлди. Кўпчиликка маълум, бугунги кунда "бургутлар" энг кучли мудофаа чизиғи бўйича иккинчи ("Интер"дан кейин), энг яхши ҳужум чизиғи бўйича ҳам иккинчи ("Аталанта"дан кейин) поғонани эгаллаб туришибди. Бу эса Индзаги жамоасига қойил қолиш учун асосий сабаблардан биридир.

Ушбу мавсумда Чиро Иммобиле ажойиб ўйин намойиш этмоқда. "Лацио" ҳужумчиси А Сериянинг 26 баҳсида 27та гол уришга эришди. Натижада Италиянинг асосий тўпурарларидан анча илгарилаб кетди: Криштиану Роналду (21) ва Ромелу Лукаку (17). Аммо у Италияда етакчи ўйинчилардан бири бўлишига қарамай, Европада ҳали ҳам оқсамоқда. Чиро ҳар 72 дақиқада гол уради. Бу кўрсаткич Мбаппе, Неймар ва Левандовскиникидан яхшироқ, лекин итальянлар кўпинча мамлакат ташқарисидаги учрашувларда кўп муаммога дуч келадилар.

Масалан, Иммобиленинг Дортмунд "Боруссия"си ва "Севилья"даги натижалари у жаҳон стандардларига жавоб бера оладиган топ-ҳужумчи эканини исботлашга имкон бермайди. У "арилар" сафида 10та, испан клубида эса атиги 4та гол уришга эришган. Бу эса "Лацио" ҳужумчиси ўтмишида ўчмас из қолдирган. Футболчи Римга кўчиб ўтиши ҳар икки томон учун энг мақбул йўл бўлган эди. Иммобиле 2016 йил "Лацио" таркибига қўшилди ва ўша вақтдан буён умумий 116та гол уришга муваффақ бўлди ва тўпурарлар рўйхатида Симоне Индзаги ҳамда Мирослав Клозени ортда қолдириб кетди.


Етакчилар рўйхати
А Серия

Бунга қўшимча равишда, "Лацио" хужумга ўтишда идеал балансни топа олди. Сербиялик Милинкович-Савич жамоадоши Луис Албертонинг ишини осонлаштириб, ҳар икки томонда ҳам ёрдам бермоқда. А Сериянинг жорий мавсумида унинг ҳисобида 12та голли узатма бор, Алехандро Гомес ва Лоренцо Пеллегринидан 4та кўп.

"Лацио" А Сериянинг 21 ўйинидан буён ҳали мағлуб бўлмади. Рим клуби Италия Кубогидан чиқиб кетди, бу эса "бургутлар" бор эътиборини миллий чемпионатга қаратиши ва турли баҳсларда (Чемпионлар/Европа Лигаси, Италия Кубоги, А Серия) иштирок этаётган рақибларидан ўзиб кетишига яхшигина имкондир.

Индзаги "Лацио"нинг ҳақиқий қаҳрамони бўлишга яқин турибди. Агар Рим клуби совринга эга чиқиб, Италия чемпиони бўлса, у қаҳрамонга айланиши аниқ. Симоне "бургутлар" сафида футболчи сифатида ажойиб ўйинлар намойиш этган. Ҳозир эса мураббий сифатида нимага қодирлигини синовдан ўтказишнинг айни вақти. Агар "Лацио" мамлакат чемпионатида ғолибликка эришса, "Ювентус" ҳукмронлигига барҳам бериши мумкин — Италия футболида энг кутилаётган воқеалардан бири. Хўш, "Ювентус" ва "Интер" чемпион бўлмаса, у ҳолда ким? Албатта, "Лацио"!


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика