Италия нима учун ЖЧ-2030 мезбонлиги учун курашдан воз кечганлиги маълум бўлди
24 ноя 2023 08:55
Янгиликлар
Италия нима учун ЖЧ-2030 мезбонлиги учун курашдан воз кечганлиги маълум бўлди
Италия футбол федерацияси президенти Габриэле Гравина нима учун Италия Саудия Арабистони ва Миср билан бирга ЖЧ-2030 мезбонлиги учун ариза бермаганини айтди.
"Италиянинг Миср ва Саудия Арабистони билан қўшма аризаси муваффақиятли бўлишини билсакда, бу таклифни рад этдик.
Биз буни Реджени билан боғлиқ халқаро муаммолар ва баъзи қадриятлар сабаб қилдик. Ҳар доим ҳам худди ҳеч нарса бўлмагандек юриб бўлмайди", - деди Гравина.
Маълумот учун, Жулио Реджени - италиялик социолог. У Мисрда тадқиқотлар ўтказган. 2016 йилда йўқолган ва кейинчалик унинг жонсиз танаси қотиллик аломатлари билан топилган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар