UZ

Сўнгги янгиликлар

02:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, мадридликлар ўйинни бир киши кам бўлиб тугатишди  13 01:10Февзи Давлетов: "Ўйинга тузган режамиз иш берди, аммо бироз реализация етишмади"  1 01:01Виталий Левченко: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак"  8 00:55Ҳаким Фузайлов: "Шундай юқори талаблар орқали ўзбек футболи тартибланиб боради"  1 00:10"Барселона" Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  2 23:37Вадим Абрамов: "Бу ташкилотнинг ички иши, ушбу ишларни сизлар муҳокама қилиш ва ёзишларингиз керак"  1 23:27Сергей Лушчан: "Биринчи бўлимда деярли юз фоизлик вазият бўлди, аммо..."  5 23:17Рўзиқул Бердиев: "Бундай ўйинларда кўп вазиятлар яратилмайди"  9 22:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария" "Окленд Сити"ни "кўмиб қўйди". Германия чемпионлари Янги Зеландия жамоасига жавобсиз 10 та гол урди  30 22:33Жака итальян грандига ўтадими?  0 21:59Суперлига. "Насаф" Чераннинг пенальтидан урган голи эвазига "Навбаҳор"ни мағлуб этди  175 21:55Суперлига. "Динамо" "Хоразм" билан камбэк амалга ошириб, мағлубиятсиз сериясини давом эттирди  26 21:53Суперлига. Термиздаги баҳсда "Нефтчи" "Сурхон"ни мағлуб эта олмади  31 21:47"Наполи" "Ал Насср" юлдузига қизиқмоқда  0 21:12"Рома" Шомуродовни сотишга тайёр, унга даъвогар ҳам бор  40

Италия кубоги. "Ювентус" - илк финалчи! Янгиликлар

Италия кубоги. "Ювентус" - илк финалчи!

Теглар :  Ювентус Милан
Италия кубоги ярим финалининг жавоб учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Италия кубоги. 1/2 финал. Жавоб ўйини 

"Ювентус" - "Милан" 0:0

Ювентус – Буффон, Данило (Куадрадо, 86), де Лигт, Алекс Сандро, Бонуччи, Матюиди (Рабьо, 62), Пьянич (Хедира, 62), Бентанкур, Дуглас Коста (Бернардески, 63), Роналду, Дибала.

Милан – Доннарумма, Конти (Брешиянини, 88), Калабрия (Лаксальт, 88), Романьоли, Кьер, Беннасер, Чалханоглу, Лукас Пакета (Коломбо, 82), Бонавентура (Рафаэл Леау, 52), Кессиэ (Крунич, 82), Ребич.

Огоҳлантириш: Конти (19), Пьянич (43).

Четлатиш: Ребич (16).

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! "Ювентус" ярим финалда ғалаба қозонмасдан финалга чиқди. "Милан" эса "Юве"га ютқазмасдан турнирни тарк этди. Миланликларга бугунги ўйин учун ташаккур билдирамиз.

90+5. УХХХХХ!!! Дибаланинг кучли зарбасини Доннарумма қайтарди!

90+3. ЗАРБААААААА!!!! Куадрадонинг зарбаси ноаниқ кетди.

90+2. "Ювентус" очиқдан очиқ вақтни чўзиш йўлига ўтиб олди.

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

88. Аслида бугунги "Милан" финал учун лойиқроқдек кўринмоқда. Чунки "Ювентус"нинг ўйин савияси жуда ҳам паст.

85. Ниҳоят, тузукроқ ҳужум кўрамиз деб турганимда Роналду рақиб жарима майдончаси ичида тўпни осонлик билан Кьерга олдириб қўйди.

81. ЗАРБАААААААААААААААА!!!! Бу сафар Дибала жуда кучли ва аниқ зарба йўллади. Жижидан суперсейв!

79. ЗАРБААААААА!!! Беннасернинг бурчакдан оширган тўпига Кьер боши билан бироз ноаниқ зарба берди.

78. "Милан" стандарт вазиятга эга бўлганди. Ундан оширилган тўпни Сандро бурчакка чиқариб юборди.

75. "Юве" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетаётганди. Кьер эса яна бир бор қандай даражада эканлигини кўрсатди.

73. Иккинчи бўлим жуда ҳам зерикарли ўтмоқда.

71. Кьернинг бугунги ўйинига 8 баҳо қўйсак бўлади. Ҳозир у жамоани голдан сақлаб қолди. Агарда у тўпни боши билан қайтармаганида Бонуччи гол уришга тайёр турганди.

69. Чалхаонглу анча чарчабди. Деярли курашмаяпти у.

67. ХАВФЛИ!!! Кесси бир неча паслар орқали Леаони рақиблари жарима майдончаси ичига киритиб юборди. Лекин Бонуччи тўпни қайтарди.

65. Пьянич бурчакдан тўпни оширганди. Бироқ жарима майдончаси ичида Бонуччи рақиби Романьолига қарши фол ишлатди.

62. "Юве" босимни давом эттирмоқда. Бироқ зарбалар йўқ.

58. Беннасер жуда кўп хатога йўл қўймоқда. Бу сафар у марказда тўпни олдирганидан кейин Роналду зарба берди. Тўп Кессига тегиб, бурчакка чиқиб кетди.

55. УХХХХХХХ!!!!!! Коста ўз паси билан Роналдуни рақиб посбони билан бирга бир ҳолатга чиқариб юбориши мумкин эди. Шундай паллада Романьоли ўз "подкати" билан хавфни бартараф этди.

53. Роналду ҳам мавсум рестартига тайёр эмасдек. У ҳам оддий жойда Дибалага тўпни аниқ ошириб бера олмади.

51. Беннасер ўз жарима майдончаси ёнида тўпни Роналдуга олдириб қўйди. Ронни тўпни Дибалага қолдирди. У дарвоза ёнигача югуриб келди ва зарба берди. Кесси тўпни қайтарди.

49. Дибаланинг зарбасига аниқлик етишмади.

48. ЗАРБАААААААААА!!!! Чалханоглу боши билан кутилмаганда зарба йўллади. Тўп дарвозанинг ёнидан ўтиб кетди.

47. Беннасер ғалати ўйнади ҳозир. Доннаруммадан тўпни қабул қилиб олган футболчи Роналдунинг тақиби остида бир неча қадам ташлаб, ноаниқ пас берди.

46. Иккинчи бўлимга старт берилди!

- Жамоалар иккинчи бўлимни бошлаш учун майдонга тушиб келишди. Шу ўринда биринчи бўлим давомида матнли трансляция бироз муддат тўхтаб қолгани ҳақида: шунчаки биз Ўзбекистондамиз ва интернетимиз доим ҳам юқори тезликда ишламайди)

Биринчи бўлим якунланди. Ажойиб ўтган таймда ҳозирча гол урилмади.

45+2. Пьяничнинг узун тўп узатишига Роналду етиб бора олмади. Дарвозабон тўпга пешвоз чиқди.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

41. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТТ!!!!!! Чалханоғлунинг жаримадан узатган тўпига Кьер ва Романьоли зарба беришга чоғланди. Лекин ҳимоячилар уларга ҳалақит қила олишди. Акс ҳолда гол урилиши мумкин эди.39. ЗАРБААААААА!!!! Роналдунинг чап оёқда берган зарбасини Доннарумма ушлаб олди.

38. "Милан" ҳужумга ўтди. Калабриянинг тўп узатишини Матюиди қайтариб юборди.

36. "Милан" стандарт вазиятга эга бўлганди. Лекин Беннасернинг тўп узатишини Буффон ушлаб олди.

31. Доннарумма тўп оширишда қўпол хатога йўл қўйди. Аммо ҳимоячилар бу паллада аниқ ўйнаб, вазиятни бартараф этишди.

28. Роналдуда яхши вазият юзага келганди. Бироқ зарбага аниқлик етишмади.

26. "Юве" кўплаб паслар давомида ҳужум уюштирди. Костанинг якуний зарбаси бўш трибуна томон кетди.

24. "Милан" ҳужумга ўтди. Контининг зарбаси билан бу якунланди. 

18. Нималар бўляпти?! Ребичга қизил карточка кўрсатилди!

17. ЙЎҚ!!! Роналду пенальтидан дарвозани ишғол қила олмади! Унинг тепган тўпини дарвоза тўсини қайтарди!

16. "Милан" дарвозаси томон пенальти!!!! Конти ўз жарима майдончаси ичида тўпни қўли билан ўйнаган экан!

13. Дибаланинг зарбасини Кьер қайтарди. Умуман олганда ўтган дақиқалар мобайнида "Милан"дан фақатгина Кьернинг ўйинини эътироф эта оламиз.

11. "Милан" тўпни ушлаб тура олмаяпти. Жамоа кетма-кет учта пас аниқ амалга ошира олмаяпти. Ҳозир Калабрия оддий жойда тўпни олдириб қўйди.

9. "Милан" босимдан бироз қочиб, ўйинни марказга кўчира олди.

6. Аммо унинг зарбаси жонли деворга тегган ҳолда бурчакка чиқиб кетди.

5. УХХХХ!!! Романьоли ўз жарима майдончаси ёнида Дибалани йиқитди. Жуда ҳавфли стандарт! 

4. Босим давом этмоқда. Бу сафар Роналдунинг ўнг қанотдан "подача"сини Доннарумма уриб юборди. 

3. "Ювентус" ҳужумини давом эттирмоқда. Бу сафар Бентанкурнинг ўнг қанотдан ҳаволатиб узатган паси анчагина ноаниқ кетди.

2. ЗАРБААААААААААААААА!!! Сандро чап қанотда бир рақибини алдаб ўтди ва тўпни марказдаги Дуглас Костага узатди. Дугласнинг кучли зарбаси ноаниқ кетди. Ўйин яхши бошланди.

1. Учрашув бошланди! Ҳурматли мухлислар Италия футболи қайтди!

- Коронавирусдан қурбон бўлганлар хотирасига бир дақиқа сукут сақланмоқда.

- Учрашув бошланишига оз вақт қолди.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика