"Истанбул Башакшеҳир" матбуот хизмати Аббос Файзуллаевнинг трансфери масаласида маълумот берди
17 июл 17:45
Янгиликлар
"Истанбул Башакшеҳир" матбуот хизмати Аббос Файзуллаевнинг трансфери масаласида маълумот берди
Туркиянинг "Истанбул Башакшеҳир" клуби матбуот хизмати Москванинг ЦСКА клуби ярим ҳимоячиси Аббос Файзуллаевнинг эҳтимолий трансфери ҳақида тўхталиб ўтди.
"Бизда бу борада ҳеч қандай маълумот йўқ. Айни пайтда Австрияда мавсумга тайёргарлик кўряпмиз", – деди клуб матбуот хизмати.
Аввалроқ ОАВда "Истанбул Башакшеҳир" ва ЦСКА Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси трансфери бўйича келишиб олгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
ОАВ маълумотларига кўра, футболчининг трансфер суммаси 7 миллион евро бўлади.
Эслатиб ўтамиз, 21 ёшли футболчининг "армиячилар" билан шартномаси келаси йилнинг ёзигача амал қилади. Transfermarkt портали уни 8 миллион еврога баҳоламоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар