UZ

Сўнгги янгиликлар

22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  0 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  5 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  213 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  6 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  2 20:23Саудия Арабистонининг икки клуби МЮ ҳимоячисига қизиқмоқда  1 19:46"Реал" собиқ ходими "Ньюкасл" бош директори бўлди  0 19:19Фарруҳ Сайфиев дисквалификация қилинди  13 18:55CAFA Nations Cup. Ўмон сўнгги дақиқадаги гол эвазига Туркманистонни таслим этди ва вақтинчалик гуруҳ етакчисига айланди  50 18:39"Қатар СК" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  0 18:08Хаби Алонсо "Реал" скаутига нидерландиялик футболчини кузатиб бориш топшириғини берди  1 17:39Англия терма жамоаси ҳимоячиси жароҳат олди ва "Манчестер Сити" ихтиёрига қайтди  2 17:18Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистондан устун келди  3 16:48Трент "Ливерпул"дан "Реал"га ўтиши ҳақида: "Ҳаётимдаги энг оғир қарорлардан бири"  5 16:20"Ноттингем Форест" ҳужумчиси Саудия Арабистони жамоасига ўтадими?  0

Испаниялик аёл футболчилар мураббийни ишдан бўшатишни талаб қилишмоқда Янгиликлар

Испаниялик аёл футболчилар мураббийни ишдан бўшатишни талаб қилишмоқда

Испания футбол федерациясининг маълум қилишича, агар бош мураббий Хорхе Вилда истеъфога чиқарилмаса, аёллар терма жамоасидан 15 нафар футболчи кетишини айтган.

Ўйинчиларнинг таъкидлашича, унинг фаолияти футболчиларнинг руҳий ҳолати ва соғлиғига таъсир қилади.

Бироқ, федерация "футболчиларнинг мураббий фаолиятига шубҳа қилишига йўл қўймаслигини" маълум қилган.

Шунингдек, ташкилот миллий терма жамоада ўйнашдан бош тортиш "жуда жиддий қоидабузарлик санлиши ҳамда икки йилдан беш йилгача дисквалификацияга сабаб бўлиши мумкинлиги" ҳақида огоҳлантирди.

"Миллий жамоага садоқатли, ватанимиз шарафини ҳимоя қиладиган ва Испания либосини кийишдан фахрланадиган футболчилар керак", дея қўшимча қилинади хабарда.

Исмлари ошкор этилмаган ўйинчилар "хатоларини тан олиб, кечирим сўрасалар", термага қайта чақирилиши айтиб ўтилган.

Эслатиб ўтамиз, 41 ёшли Вилда 2015 йилдан буён миллий терма жамоа бош мураббийи бўлиб, жамоасини Евро-22 чорак финалига қадар олиб борди.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика