Испания Суперкубоги ярим финалининг саналари маълум бўлди
04 ноя 2022 19:43
Янгиликлар
Испания Суперкубоги ярим финалининг саналари маълум бўлди
Испания Қироллик футбол федерацияси расмий сайти саҳифаларида Испания Суперкубоги ҳақидаги маълумотлар эълон қилинди.
Келгуси йил бошида Саудия Арабистонида тўртта жамоа иштирокида мини-турнир бўлиб ўтиши маълум бўлди.
Суперкубок ярим финали ўйинлари саналари маълум бўлди. 11 январь куни "Реал Мадрид" ва "Валенсия", 12 январь куни эса "Бетис" ва "Барселона" ўзаро баҳс олиб боради.
Испания Суперкубоги финали 15 январь куни бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Испания Суперкубогида Испания чемпионатининг икки энг яхши жамоаси, шунингдек, мамлакат кубоги финалчилари ўйнайди.
"Реал Мадрид" Испания Суперкубогининг амалдаги соҳиби ҳисобланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар