UZ

Сўнгги янгиликлар

08:35Санжар Шоаҳмедов "Металлург"да  1 08:05Маҳмуд Маҳамаджонов: "Андижон"га совринлар ютиш учун келдим"  1 07:40"Арал" россиялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  0 00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  3 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  9 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  8 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  5 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  15 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  25 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  2 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4

Испания чемпионати. "Атлетико" -"Барселона" 1:1 Янгиликлар

Испания чемпионати. "Атлетико" -"Барселона" 1:1

Испания премероси 8-туридан ўрин олган марказий ўйин Мадриддаги “Ванда Метрополитано” стадионида “Атлетико” ва “Барселона” жамоалари ўртасида бўлиб ўтди.

Беллашувнинг биринчи бўлими ўрталарига келиб Саул жамоадошлари томонидан бошланган ажойиб комбинацияни айланма зарбаси орқали Тер Штеген қўриқлаётган дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни очди. Иккинчи бўлим охирларига келиб ўнг қанотдан мадридликлар жарима майдончасига узатилган тўпни Луис Суарес боши билан  Облак қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олди. Ўйиннинг сўнгги сонияларида Лионель Месси ғалаба тўпини киритиши мумкин эди. Аммо арегнтиналик футболчининг 18 метрлардан йўллаган зарбасини Облак қайтариб қолди...

Испания чемпионати, 8-тур.

"Атлетико" - "Барселона" 1:1

«Атлетико»: Облак, Хуанфран, Савич, Годин, Филипе Луис, Коке, Сауль, Габи, Карраско, Гризманн, Корреа.

«Барселона»: тер Штеген, Семеду, Пике, Юмтити, Альба, Бускетс, Ракитич, Иньеста, Гомеш, Месси, Суарес.

 Гол: Саул (20) - Суарес (81).

УЧРАШУВ БОШЛАНДИ.

Учрашувни ҳар иккала жамоа аъзолари ўта ҳужумкор руҳда бошлашди. 1-дақиқадаёқ Лео Месси ҳисобни очишга яқин келди. Унинг яқин масофадан йўллаган зарбаси дарвоза устуни олдидан ўтиб кетди. 

Кейинчалик Антуан Гризман икки бор Тер Штеген дарвозасига хавф солди....

ГОЛЛЛ!!!!  Саул чамаси 18 метрлар масофадан айланма зарбаси билан тўпни узоқ бурчакка жойлаб қўйди - 1:0.

БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ


ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ

Хавфли вазият. Лионель Мессининг жаримадан йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди...

62-дақиқа. Суарес тўпни рақиб жарима майдочнаси ичидаги шерикларига узатаётган бир пайтда рақиб тўпни қўли билан қайтариб қолгандек туюлди.. Вазиятга ўзингиз баҳо беринг...


ГОЛЛЛЛЛЛ!!!!!!! Суаресссс. Қанотдан узатилган тўпни яқин масофадан дарвозага аниқ йўллади - 1:1.

Учрашув жанговар дуранг натижа билан якунланди - 1:1.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика