UZ

Сўнгги янгиликлар

08:56Ибаи Гомес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда ғалаба қозонсак, кейинги босқичга йўл олишимизга ишонаман"  3 08:25«Насаф» собиқ дарвозабони ва яна икки нафар футболчи. «Қўқон-1912» уч нафар футболчи билан шартнома тузди  1 07:55Канада терма жамоаси гуруҳда иккита учрашувда ғалаба қозонди, бироқ уларда ҳозирча 0 очко. Қандай қилиб?  2 07:24Бугун Доминикан Республикасига қарши майдонга тушамиз  15 01:30Педри ваъдасида туриб, мўйлов қўйди  4 00:30Левандовски: "Мбаппе - "Барселона" учун қўшимча мотивация"  5 00:00Назорат учрашувида "Пахтакор" "Машъал"га мағлуб бўлди  4 23:45"Челси" билан музокара ўтказган Кьеза "Тоттенхэм"га ўтиши мумкин  1 23:11"Арсенал" ҳужумчи борасида яна Италия клубига мурожаат қилди  3 22:44Мбаппе Франция клубининг бошқарув акциялари пакетини сотиб олади  1 21:55"Насаф" яна бир трансфер ҳақида эълон қилди  5 21:35"Арсенал" 45 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  2 21:23Клейди Даци - ОКМК футболчиси  5 21:14"Фулхэм" 34 млн. фунт эвазига "Арсенал" футболчисини сотиб олади  1 20:45"Барселона" футболчиси "Ал Ҳилол" таклифини рад этди  1

Испания чемпионати, 15-тур. "Алмерия" - "Реал" 1:4 Янгиликлар

Испания чемпионати, 15-тур. "Алмерия" - "Реал" 1:4

Испания чемпионати 15-тур ўйини "Алмерия" - "Реал" учрашуви тафсилотлари билан ушбу саҳифа орқали танишиб боришингиз мумкин.
Испания чемпионати, 15-тур.

"Алмерия" - "Реал" 1:4

"Эстадио Медитерранео".

Голлар
: Иско (34), Верза (39), Бэйл (42), Роналдо (81, 88)

"Алмерия"
: Р. Мартинез, Маседо, Велез (Корона, 82), Химо, Анхел, Дубарбиер (Зонго, 59), Верза, Мендез, Тейе, Сориано (Силва, 67), Ҳемед.

"Реал"
: Касильяс, Карвахаль, Варан, Пепе, Марсело, Кроос, Иско, Ильяраменди, Бэйл, Бензема (Коэнтрао, 86), Криштиано Роналдо.

Огоҳлантиришлар
: Верза (11), Бэйл (24), Дубарбиер (30), Сориано (52), Марсело (57), Ильярраменди (62), Велез (64), Роналдо (76)

 
                                      МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                                   ЯНГИЛАШ


"Реал" мухлисларини ғалаба билан табриклаймиз! Доимо соғ-саломат бўлинг, Азиз футбол мухлислари! Кейинги ўйинларда сайтимиз орқали ғойибона қўришгунча. Эътиборингиз учун ташаккур!


ЎЙИН ТУГАДИ!


90` Учрашувга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.



89`
Гарет Бэйл жамоасининг бешинчи голини киритишга яқин келди. Лекин тўп дарвозадан ўрин олмади. Ҳисоб ўйинга яраша бўлгани йўқ.



88` ГООООЛ! ГООООЛ! ГОООООЛ! ГОООООООЛ! РОНАЛДО!!!! Роналдо учрашувдаги ўз "дубл"ини нишонламоқда.



86` "Реал"
сафида ўзгариш. Коэнтрао Бензема ўрнига майдонга туширилди.



84`
Ҳар қандай ҳолатда ҳам "Алмерия" бугун "Реал"га етарлича қаршилик кўрсата олганини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. Чиройли ва қизиқарли беллашув учун майдон эгаларига ташаккур билдирсак арзийди. Ўйиндаги интригани сўнгги дақиқаларгача сақлай олишгани ҳам фикримизга исбот бўла олади. Унинг устига Верза пенальтини аниқ амалга ошира олганида натижа умуман бошқача бўлиши ҳам мумкин эди.



83`
"Алмерия" энди мувозанатни тиклай олиши янада қийинлашди.



81` ГООООООООООООООООООООООООООЛ! РОНАЛДОООООООО!!!!!!!!!! Ниҳоят Роналдо ҳам гол урди. "Реал" ўйин тақдирини деярли ҳал этди десак ҳам бўлади. "Қироллик клуби" ўз услубидаги ҳужум ташқил этди ва уни самарали якунлашга муваффақ бўлди. Бензема тўпга ўзи зарба беришни истамади ва бу ишни Роналдога қолдирди. Криштиано Роналдо эса бўш қолган дарвозани ортиқча қийинчиликсиз ишғол эта олди - 1:3!



80` Марселога олқишларингиз! Бразилиялик ҳимоячидан беназир ҳаракатлар ва чиройли "рейд". Бу ҳужум хавфли тус олди ва гол билан ҳам якунланиши мумкин эди. Бироқ рақиб ҳимоячилари сўнгги вазиятда аниқ ўйнашди.



79`
Стандарт вазияти меҳмонлар учун самарали якунланмади. Кейинги вазиятда эса Тони Кроос оффсайдда қолиб кетди.



78`
"Реал" бурчак зарбаси ишлаб олди.


76`
Роналдо асабий. Ҳа, бугун унинг ўйлаган режалари ҳозирча иш бермаяпти.



75`
Пенальти ишлаган Эдгар ҳозир ўзининг кучли зарбаси орқали Касильяс дарвозасини ишғол этмоқчи бўлди. Аммо зарбага аниқлик етишмади.



73` Ҳужумда Пепе! Ҳа, ўша Пепе!
"Реал" ҳимоячиси ҳисоб қалтислигини яхши тушуниб етди ва ўзи олдинга интилди. Лекин сўнгги паллада тўпни жамоадошига етказиб бермагани учун ҳужум узилиб қолди.



71`
"Реал" учун анча қалтис ҳисоб. Ўйинни боришини инобатга оладиган бўлсак, унда "Алмерия" ҳар дақиқа ўртадаги фарқни йўққа чиқариши мумкин.



70`
"Алмерия" ҳисобни тенглаштириши яқин келганди. Аммо якуний зарбани беришда хатоликка йўл қўйилди.



68`
"Алмерия" сафида ўзгариш руй бермоқда. Сориано ўз ўрнини Силвага бўшатиб берди.



67`
Бурчак зарбасидан меҳмонлар наф чиқара олишмади.



66`
Роналдо ҳозир шеригига тўпни етказиб бермоқчи бўлди. Аммо тўп йўл-йўлакай рақибга тегиб ўз йўналишини ўзгартирди. Бурчак тўпи.




64` "Реал" посбони Марселонининг хатосининг тўғирламоқда! Икер Касильяс тўп йўналишини аниқ топди ва Верзанинг зарбасини қайтаришга эришди. Касильясга олқишлар!



63` ГООООООООЛ  йўқ! ИКЕР КАСИЛЬЯС!!!!!!!!!!!!!


62`
Марселонинг қўпол хатоси ва пенальти. Эдгарга нисбатан қоида бузилган эди.



61` ПЕНАЛЬТИ! Йўқ, "Реал" тепмайди. "Алмерия" пенальти ишлаб олди.


60`
"Реал" ҳимояланишга мажбур ва имкони бўлди дегунча қарши ҳужумда Роналдо, Бэйл, Бензема каби футболчилар рақибларини анча қийнаб қўйишмоқда.



58`
Криштиано Роналдо жарима майдончаси ичида йиқилди ва ҳакамга қараб: "Қани пенальти", - деди. Турақол, пенальти йўқ экан Роналдо.



57` Криштиано Роналдо! Кучли зарба! Мартинез ўз ўрнида!



56`
Ўйин анча "жонли" кечмоқда.



55`
"Реал" ҳисобдаги фарқни иккитага ошириши мумкин эди. Гарет Бэйл катта тезлиги билан рақибларини ортда қолдира олди ва дарвозага зарба йўллади. Зарба кучсиз ва бироз ноаниқ чиқди. Унинг устига Роналдо тўпга етиб келишга ҳаракат қилди, аммо тезлиги бироз камлик қилди.



53`
"Алмерия" бор эътиборини ҳужумга қаратмоқда. "Реал" эса ҳозирча қарши ҳужумларда ўз имкониятларини изламоқда.



52`
Фернандо Сориано қоидани бузгани учун ҳакам томонидан огоҳлантириш олди.



50`
Карим Бензема тўп учун курашда рақибига имкониятни бой берди.



48`
"Алмерия" ва ундан кейин "Реал" тезкор ҳужумларни ташкил этишди. Аммо вазият голгача бормади.



47`
Умид қиламизки, иккинчи 45 дақиқаликда ҳам жамоалар биринчисида бўлгани каби қизиқарли курашларни тақдим этиб, кўплаб голлар уришади.



46` Иккинчи бўлим бошланди!



45` Бирични бўлим тугади. ТАНАФФУС!



44`
"Реал" ёрқин ўйин намойиш этмоқда. "Алмерия" ҳам уларга муносиб жавоб қайтара олмоқда десам муболаға бўлмайди. Чиройли ўтаётган биринчи тайм ўз ниҳоясига етиб бормоқда.


43`
Биринчи бўлим сўнггида нималар бўлмоқда? Голлар-шоусига хуш келибсиз!



41` ГООООООООООООООООООООООООООООЛ! ГАРЕТ БЭЙЛ!!!! ГОЛ! ГОЛ!  Тони Крооснинг жарима майдончаси ичига ошириб берган ажойиб тўп узатишидан сўнг Бэйл боши билан тўпни дарвозага тўғрилаб қўйди - 1:2!


40`
Ўйин шаддати тобора ортиб бормоқда.


38` ГООООООООООООООООООООООООООООООЛ! ВЕРЗА! ФАНТАСТИК ГОЛ! ВЕРЗА!! Жарима майдончаси ичидан қайтган тўпни чамаси 25 метрлардан Верза бир уринишдаёқ дарвозага жойлаб қўйди - 1:1! Касильяс бу вазиятда ожиз қолди!



36`
Огоҳлантиришлар борасида майдон эгалари олдинга чиқиб олишган. Дубарбиер ҳакам томонидан сариқ карточкага лойиқ топилди.



35`
"Алмерия" энди бор эътиборини ҳужумга қаратиши мумкин. Жамоа танаффусгача мувозанатни тиклашга уриниб кўриши табиий. "Реал" эса шошилмаяпти.



33` ГОООООООООООООООООООООООООООООЛ! ИСКО! Ниҳоят ўйинда ҳисоб очилди. Иско ўзининг индивидуаль ҳаракатлари эвазига рақибларини ортда қолдирди ва жарима майдончасига кириши билан чиройли зарба йўллаб, ҳисобни жамоаси фойдасига очди - 0:1.


31`
"Реал" секин-аста устунликни ўз қўлига олмоқда.


29`
Роналдо бугун кўпро марказга жойлашиб ўйнамоқда. Бензема эса чап қанотдан жой олган. Роналдо йил сўнггида иложи борича кўпроқ гол уриб, "Олтин тўп" учун ўз имкониятини ошириб олмоқчи шекилли...



27`
Тиниб-тинчимас Гарет Бэйл ва кейинчалик Марсело рақибларини бирин-кетин жуда тезкорлик ва аниқ ҳаракатлар билан доғда қолдиришди. Лекин сўнгги паллада "Алмерия" ҳимоячиси Марселодан қоидани бузмасдан тўпни олиб қўйди.



25`
Огоҳлантиришлар бўйича ҳисоб тенглашди.


24`
Гарет Бэйл рақибига ишлатган қўпол ҳаракати учун огоҳлантириш олди.



23`
"Реал"нинг бу сафарги ҳужумини "Алмерия" ҳимоячилари ўзларининг аниқ ҳаракатлари эвазига "бузиб" қўйишди.


21`
Тони Кроос ҳозирча майдонда ўз фаоллиги билан ажралиб турибди.


19`
Ўйин ҳар иккала жамоалар жарима майдончаси олдида кечмоқда. Бу учрашув кутилганидек қизиқарли кечаётганидан дарак беради.



18`
"Алмерия" яна ҳужумга отланди. Бу сафар Марсело ишончли ҳаракат қилди ва хавфни бартараф этишга эришди.



17`
Энди эса "Реал"нинг жавоби! Гарет Бэйлнинг қанотдан уюштирган "рейд"ини Бензема самарали якунлаши мумкин эди. Аммо франциялик ҳужумчи тўпга етиб келолмади.



16`
"Алмерия"нинг навбатдаги ҳужуми. Сориано боши билан дарвозани ишғол этмоқчи бўлди. Зарба кучсиз чиқди ва тўпни Касильяс эгаллаб олди.



15`
"Алмерия" ўз вақтини ҳимояда ўтказмоқчи эмас. Майдон эгалари омадни рақиб жарима майдончаси атрофидан излашоқда.


13` Хавфли вазият! Кучли зарба! Чиройли зарба! Заргарона зарба! ТОНИ КРООС!
Жаҳон чемпиони чамаси 23 метрлар масофадан ҳаволатиб тўпни дарвозага йўллади. Тўп йўл-йўлакай футболчига тегди ва дарвоза устунига тегиб қайтди. Роналдо эса қайтган тўпга "чалқанча" усулда зарба берди. Ноаниқ. Қўшимчасига Роналдо ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетганлигини лайнсмен қайд этди.



12`
Ушбу стандарт вазияти кўнгилдагидек якунланмади. "Алмерия" ҳимоячи ҳозирча катта босимга дуч келмаяпти.



11`
"Алмерия" футболчиси Верза Роналдога нисбатан қоидани бузди. Жарима зарбаси ва Верзага огоҳлантириш.



10`
"Реал" тўпни ўз назоратига олишга эришди. Меҳмонлар аста-секин ўз ҳужумларини ривожлантиришни ўйлашмоқда.



9`
Ҳа, кутилганидек Тони Кроос жарима зарбасидан сўнг тўпни жамоадошларига ташлаб берди. Лекин тўпга аниқ зарба бера оладиган футболчи топилмади.



8`
Тўп олдида Тони Кроос. Менимча, футболчи жарима майдончаси ичига тўпни ошириб беради.



7`
"Реал" футболчилари жарима зарбаси ишлаб олишди.



6`
"Реал" чап қанотдан ҳужум ташкил этиб кўрди. Бенземанинг жарима майдончаси ичига етказиб берган тўпи жамоадошига бориб тушмади.



5`
"Реал" ҳужум ташкил этишда хатога йўл қўйди. Тўпни мезбонлар олиб қўйишди. Ҳозирча "Реал" эътиборини ҳимояга қаратишга мажбур бўлмоқда. "Алмерия" ёмон эмас.


4`
Бурчак тўпидан сўнг меғмонлар футболчилари тўпни ўз жарима майдончалари ичидан узоқлаштиришди. Хавф бартарф этилди. Ҳужум қилиш навбати "Реал"га келди.



3` УҲҲҲҲҲ! Хавфли вазият!
"Алмерия"нинг чинакамига хавфли тус олган ҳужумини Сориано ўзининг аниқ зарбаси билан муваффақиятни якунлаши мумкин эди. Аммо Икер Касильяс тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишга муваффақ бўлди. Бурчак тўпи.


2`
Ўйинни мезбонлар рақибларига нисбатан бироз фаоллик билан бошлашди. "Алмерия" жамоаси кетма-кет ҳужумлар ёмғирини уюштирмоқда.


1` Учрашув бошланди!


- Хизматингизда камина Шаҳбоз Беғамов бўлади.


- Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Испания чемпионатига ошно мухлисларини қизиқарли бўлиши кутилаётган "Алмерия" - "Реал" беллашуви кутиб турибди. Сайтимиз орқали ушбу баҳсдан матнли онлайн репортажни уюштирамиз.



- Учрашув соат 00:45да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика