UZ

Сўнгги янгиликлар

15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  3 15:00U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластин билан муҳим ўйинда қатнашмоқда (онлайн ҳисоб)  19 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  0 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  1 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  9 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  1 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  4 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  44 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  9 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  5 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  13

Испан мактаби. Ла Лигада порлаши кутилаётган иқтидорлар Янгиликлар

Испан мактаби. Ла Лигада порлаши кутилаётган иқтидорлар

Теглар :  Ла Лига
Улардан кўпчилигини сиз ҳали яхши танимайсиз.

Испания Ла Лигаси – бу шундай чемпионатки, 23 ёшга тўлиб улгурмаган анча мунча футболчи бу ерда юлдуз бўлиб улгуради. Уларнинг шартномасидаги товон пули эса умуман кишини лол қолдиради. Аммо исталган чемпионатда бўлганидек, унчалик катта бўлмаган суммага истиқболли ёш футболчини топа оласиз. Бундай масала айниқса ёзги трансфер ойнасида муҳим ҳисобланади. Айтиб улгурганимиздек, бугунги қахрамонларимизнинг кўпчилигини сиз танимайсиз ҳам, аммо яқин келажакда уларнинг кўпчилиги жаҳон даражасидаги футболчига айланиши мумкин. 


Арнау Тенас (дарвозабон, 22 ёш, "Барселона", эркин агент)

Шу ёз Испания ёшлар терма жамоаси кипери, эслатиб ўтамиз, айнан шу терма охирги Евро U-21 финалчиси бўлган, эркин агентга айланди. Бунга қадар у "Барселона"нинг захира дарвозабонларидан бири ҳисобланарди. Ўтган мавсум ёшлар жамоаси сафида 26 тадан 15 та учрашувда гол ўтказиб юбормади. Каталонияликлар тарбияланувчисига мос равишда у оёқлари билан жуда яхши ҳаракат қила олади. Шу сабабли у кўпгина жамоаларда асосий посбонга айлана олиши ҳеч гап эмас.


Хуан Миранда (ҳимоячи, 23 ёш, "Бетис", 7 млн евро)

2021 йилнинг июнь ойида Миранда "Барселона"дан "Бетис"га ўтади ва стабиллик эришади. У Севилия жамоасининг қанот ҳимоясига мустаҳкам ўрнашади ва Евро U-21да ҳам жамоа шарафини ҳимоя қилади. Меҳнаткаш, техник жиҳатдан кучли футболчи, ҳам ҳужумда, ҳам ҳимояланишда фойдали ҳаракат қилади.

Йон Пачеко (ҳимоячи, 22 ёш, "Реал Сосьедад", 6 млн евро)

Бизнинг давримизда тўп билан бемалол муомала қила оладиган марказий ҳимоячиларнинг қадри жуда баланд. Пачекони эски мактаб вакиллари қаторига қўшса бўлади. У жисмонан бақувват, яккакурашларда фаол ўйнайдиган, исталган рақибни "дўстона" кутиб ола биладиган спортчилардан. "Реала Сосьедад" академияси футбол оламига навбатдаги иқтидорни етиштириб берди десак, муболаға бўлмайди. Дарвоқе, у ҳам Евро U-21да ўз салоҳиятини кўрсата олганлардан саналади.


Арнау Мартинес (ҳимоячи, 20 ёш, "Жирона", 15 млн евро)

Мартинес ҳам марказий ҳимоячи ролида, ҳам ўнг қанот ҳимоячиси ролида бирдек ишончли ўйнай олади. Ўтган мавсум "Жирона" сафида у фантастик йилни бошдан ўтказди. Мартинес нафақат рақиблар алдаб ўтиши қийин бўлган ҳимоячи, балки яхши техника ва дриблингга эга футболчилардан. Арнау ўйинни орқа чизиқдан қуришни истаган мураббий учун зўр кадр.


Иван Фреснеда (ҳимоячи, 18 ёш, "Вальядолид", 15 млн евро)


Ла Лигадаги дебют мавсумини ўтказган ҳимоячи ўзини йўқотиб қўймади ва майдонда "жамоа механизмининг" бегона элементи бўлиб қолмади. Жисмонан бақувват ҳимоячи нафақат рақибларни тўхтатишда, балки жамоаси ҳужумга ўтганида ҳам фаол иштирок эта олади. Шу сабабли уни кўпроқ қанотда учратасиз. "Барселона", "Арсенал" ва Дортмунднинг "Боруссия" клублари қизиқиш билдирганининг ўзи Иванга берилган яхши баҳо деса бўлаверади.


Аймар Орос (ярим ҳимоячи, 21 ёш, "Осасуна", 15 млн евро)

"Осасуна"нинг ёш ярим ҳимоячиси ўтган мавсумда жуда яхши ўйин кўрсатди ва жамоасига еттинчи ўринни эгаллашда ёрдам берди. Ороснинг асосий роли тўпни олиб қўйишдан иборат, бундан ташқари у ҳужумларни бошлашда ҳам ўзини яхши томондан кўрсата олди. Сўзимиз исботи сифатида унинг 3 та голи ва 6 та ассистини келтиришимиз мумкин.


Родри (ярим ҳимоячи, 23 ёш, "Бетис", 8 млн евро)

"Бетис" ёш иқтидорларни катта футболга етиштириб бера олиши билан ном чиқариб улгурган. Шунчаки Фабиан Руис ва Дани Себальосни эслаш кифоя. Санчес – шундай футболчилардан яна бири. У энергияга бой, ҳужумларни ташкиллаштиришда фаол ҳаракат қиладиган, яхши техника . У майдон марказида ўйинни қийинлаштирмасликка ҳаракат қилади ва бунинг учун ўта фаол, динамик ўйин кўрсатади.


Самуэль Кошта (ярим ҳимоячи, 22 ёш, "Альмерия", 5 млн евро)

Бу рўйхатда фақатгина икки футболчи испан эмас. Португалиялик Кошта – улардан бири. Ортда қолган мавсумда у "Альмерия" сафида порлади. Бу меҳнаткаш ҳужумкор ярим ҳимоячи, ярим ҳимоя марказига жойлашиб, ҳимояга ҳам фаол ёрдам бериши мумкин, ўйинни қуришда ва ҳужум йўналишини танлашда ўзини эркин ҳис қилади.


Алекс Баэна (ҳужумчи, 21 ёш, "Вильярреал", 20 млн евро)

Бу юлдуз бўлишга жуда яқин персонаж. Барчасига қарамай, биз футболчини истиқболли бўлажак юлдузлар қаторига қўшамиз. Ўтган мавсум Алекс учун омадли бўлди. Ла Лигада у 35 ўйинда 6 та гол урди ва ўзининг универсаллигини намойиш қилди. У ҳужумнинг олдинги чизиғида ҳам, қанотларида ҳам бирдек фойдали ҳаракат қила олади. Тезкор, ақлли ва вазиятга тез баҳо бера оладиган вингер шерикларига қулай вазиятлар яратиш учун қийин вазифаларни ўзига олишдан чўчимайди. Унинг иқтидорли ҳаракатлари эътиборни тортмай қолмайди. Бундай футболчилар исталган жамоа ҳужумига керативлик қўша олади. Мухлисларга ҳам одатда бу типдаги футболчилар маъқул келади.


Гонсало Плата (ҳужумчи, 22 ёш, "Вальядолид", 5 млн евро)

Рўйхатдаги иккинчи испан бўлмаган футболчи. Плата Испанияга Эквадордан келган. Вингер юқори темпда ҳаракат қилиши ва ўта салоҳиятлилиги билан ажралиб туради. Гонсало ўзининг носатандарт ҳаракатлари ва кутилмаганда керакли жойда пайдо бўлиши билан исталган ҳимояни шошириб қўяди. Маълумотларга қараганда, Платани Европанинг қатор топ клублари кузатишни бошлаб юборган. Агарда ўзига мос жамоага ўтса, яқин келажакда футбол оламида яна бир топ футболчи пайдо бўлишига гувоҳ бўламиз.


Серхио Камельо (ҳужумчи, 22 ёш, "Атлетико", 10 млн евро)

"Матрасчилар" ўтган мавсум Камельони "Райо Вальекано"га ижарага беришганди. Ёш форвард у ерда яхшигина ўйин амалиётига эга бўлган. Барча мусобақаларни ҳисоблаганда Серхио еттита гол уришга муваффақ бўлди. Тўғри, 22 ёшда юлдуз ҳужумчилар статистикаси яхшироқ бўлади дерсиз, аммо ҳамма ҳам Мбаппе ёки Холанд бўлавермайдику. Нормал шароитда кўпчилик футболчилар бироз кечроқ юлдузга айланишади. Камельо эса айнан шу даражага етай деб турибди. Меҳнатдан қочмайдиган ҳужумчи рақиб ҳимоясига кучли босим ўтказа олади ва ҳужум вақтида ҳимоячи, дарвоза ва дарвозабон, бир сўз билан айтганда вазиятни яхши ҳис этади. Бу эса ҳужумчи учун энг керакли факторлардан бири.

Муаллиф : Omonjon To`xtamirzayev
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика