UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  3 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  0 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0 23:47Жейми Каррагер: "Аморимнинг янги йилгача ишдан хайдалиши муқаррар"  2 23:20Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди  2 22:47Миллий жамоанинг Каннаваро қўл остидаги бугунги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  5 21:50Ямал "Реал"га қарши ўйнаши кутилмоқда  0 21:25"Арсенал" ва Райя ваниҳоят янги келишувга эришишди  1 20:55Жорди Альба мавсум якунида футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилди  4 20:23Гаттузо Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоасига тайинлангани ҳақида гапирди  15 19:58Хаби Алонсо "Реал"дан Вирцни кузатишни сўради  5 19:35Дракслер: "Қатарда нормал ҳаёт кечиришим мумкин..."  9 19:09"Арсенал" "Эмирейтс" стадионини кенгайтирмоқчи  0 18:42Лэмпард қўл остидаги "Ковентри" Чемпоиншипда пешқадамлик қилмоқда  1 18:13Петер Шмейхель: "Биз ўйнаган даврда жамоага мавсумда 10 очко келтиришимиз кутиларди, сўнгги йилларда бунинг аксига ўрганиб қолдик"  0

Ла Лига. "Барселона" бор аламини "Кадис"дан олишга уринади Янгиликлар

Ла Лига. "Барселона" бор аламини "Кадис"дан олишга уринади

Бугун, 18 апрель куни, Ла Лига 32-тури доирасида "Барселона" - "Кадис" беллашуви бўлиб ўтади.

"Барселона"

Еврокубоклардаги иштирокини ЕЧЛда бошлаган "Барселона" кутилган натижага эриша олмади ва учинчи ўрин орқали Европа Лигасига равона бўлишди.

Плей-оффда илк рақиб "Наполи" бўлди ва Хави жамоаси неаполликларни анча осон (икки ўйин натижасига кўра 5:3) енгди. Кейинги раунддаги рақиб Туркиянинг "Галатасарай" клуби бўлди. Турк гранди жиддий қаршилик кўрсатган бўлсада, савия бобида устун бўлган каталонияликлар кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди.

Яхши спорт формасига кириб олган "Барса" бир неча кун аввал кутилмаганда "Айнтрахт"га ўз уйида (2:3) ютқазиб қўйди ҳамда мусобақани тарк этди.


Чемпионатда 30 ўйиндан кейин "Барселона" ҳисобида 17 ғалаба ва 9 дуранг бор. Ҳозирча иккита кўп ўйин ўтказган "Реал" билан орадаги фарқ 15 очко. Сўнгги икки турда жамоа "Севилья" (1:0) ва "Леванте"ни (3:2) мағлубиятга учратди.

Умтити, Фати, Роберто, Педри жароҳат сабаб, Араухо эса дисквалификация туфайли баҳсни ўтказиб юборади. Пикенинг жамоага ёрдам бера олиши сўроқ остида.  


Қизиғи, охирги 3 та ўзаро ўйинга қарасак, "Кадис"нинг устунлигига гувоҳи бўламиз (1 ғалаба, 2 дуранг). "Барса" бирор марта бу рақибни енга олмаган. 


"Кадис"

"Кадис" Испания олий лигасида 14-мавсумини ўтказмоқда. Мазмунли ўйин ва қониқарли натижаларга бой бўлган ўтган мавсумдан кейин буниси унча ўхшамаяпти. Натижалар қаноатлантирмагач, раҳбарият январь ойида бош мураббийни алиштирди - бошқарувни Серхио Гонсалес ўз қўлига олди. Аммо ўтган вақт давомида мутахассис вазиятни, ҳозирча, кескин ўзгартира олгани йўқ.

Испания Кубогида жамоа унчалик ёмон ўйин кўрсатмади дея оламиз. "Вилья Фортуна" (7:0) ва "Альбасете" (1:0)дан кейин "сариқ-кўклар" "Хихон"ни таслим этишди. Бироқ чоракфиналда "Валенсия"га имконият бой берилди (1:2).

Ла Лигада андалусияликлар 5 ғалаба ва 13 дуранг орқали 28 очко жамғаришган ҳамда 18-поғонани эгаллаб туришибди. Ўтган тур жамоа "Бетис"га мағлуб бўлди (1:2).

Бугун меҳмонларга Рубен Алькараз ва Вараздат Ароян ёрдам бера олмайди. Флоиран Андоне ҳамда Исаак Карселеннинг ўйинда иштирок этиши сўроқ остида.

Албатта бу жуфтликда яққол фаворит мезбонлар. Катта куч билан ҳимояланиши кутилаётган "Кадис" Европа Лигасидан чиқиб кетган ва кайфияти унчалик яхши бўлмаган "кўк-анорранглилар" билан дуранг ўйнаса ҳам хафа бўлмаса керак. Тиғиз тақвим ва охирги омадсизликлар "Барселона"га таъсир ўтказмай қолмасада, Хави жамоаси Примера аутсайдерларидан бирини таслим этиш учун майдонга тушади.


Муаллиф : Omonjon To`xtamirzayev
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика