UZ

Сўнгги янгиликлар

14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  1 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  0 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  0 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  9 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  7 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  3 10:56Ла Лигада ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  6 10:30ФИФА президенти Қатардаги портлашларга муносабат билдирди  12 10:02Қизил карточка, эҳтимолий пенальти ва четлатиш. "Алё, рэф!" ҳакамларнинг Ўзбекистон - Эрон учрашувидаги қарорларини таҳлил қилди  28 09:37Эшитдик-да тасдиқланди. Шерзод Игамбердиев расман ЎФАдан кетди  18 09:11Суперлига. Бугун ФИФА кунларидан сўнг навбатдаги турга старт берилади  6 08:40Криштиану Роналду яна бир рекордни такрорлади  11 08:10U-23 Осиё кубоги. Финал босқичига йўл олган барча жамоалар номи маълум  14 07:48ЖЧ масаласини ҳал қилган Бразилия ва Аргентина мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  17

Ла Лига. Бугун "Реал" сафарда "Осасуна"га қарши майдонга тушади Янгиликлар

Ла Лига. Бугун "Реал" сафарда "Осасуна"га қарши майдонга тушади

Испания чемпионати 33-тури доирасида "Осасуна" - "Реал Мадрид" учрашуви бўлиб ўтади.

Баҳс Тошкент вақти билан 00:30да старт олади. "Реал" чемпионлик йўлида навбатдаги қадамни ташлайдими, Бензема яна гол урадими ёки мезбонлар сенсация қайд эта олишадими? Қуйида баъзи саволларга жавоб топишга ҳаракат қиламиз.

 

"Осасуна"

"Осасуна" мавсумни шу қадар ёрқин бошладики, жамоа мухлислари жиддий равишда еврокубоклар ҳақида ўйлай бошлашганди. Бироқ кўп ўтмай жамоа очко йўқотишни бошлади ва бу клубнинг жадвалдаги ўрнига ҳам таъсир ўтказди.

Испания Кубогида ҳам ўхшаш ҳолат юз берди десак, муболаға бўлмайди. Дастлабки босқичларда "Сан Августин" (4:0) ва "Депортиво" (2:1) таслим этилди. Бироқ учинчи босқичда "қизил-кўклар" кўпчиликни хайрон қолдириб, "Жирона"га имкониятни бой берди (0:1). Кўпчилик учун яхши таниш бўлган "Жирона" клуби ҳозирда иккинчи даражали чемпионат иштирокчиси ҳисобланади.

32-турдан сўнг Ягоб Аррасате шогирдлари 12 ғалаба ва 8 дуранг қайд этиб, 9-поғонани банд қилиб туришибди. Охирги икки турда басклар "Алавес" (1:0) ва "Валенсия"ни (2:1) мағлуб этишди. Жамоа ҳужум чизиғи ва сермаҳсуллиги билан мақтана олмайди. "Осасуна" жорий мавсум давомида 33 та гол урган. Шу ўринда қайд этиш лозим Карим Бенземанинг бир ўзи 25 та гол муаллифига айланган. 

Бугун мезбонларга дисквалификация сабаб Лукас Торро ёрдам бера олмаса, Хуан Круз, Энрике Гарсия ва Хесус Аресо жароҳат сабаб ўйинни ўтказиб юборади. 


"Реал Мадрид"

"Реал"нинг мавсумдаги натижалари ҳақида ортиқча гапириб ўтириш зарур бўлмаса керак. Кўплаб танқидларга қарамай, жамоа чемпионатда ҳам, ЕЧЛда ҳам ишонч билан олға одимламоқда. Баъзилар "Мадрид"ни ЕЧЛда гуруҳ босқичидаёқ ўйиндан чиқади деган бўлса, гуруҳдаги энг яқин таъқибчи "Интер" 5 очкога ортда қолдирилди, уларнинг тарафдорлари ПСЖ билан биринчи ўйиндан кейин кескин ошиб кетганди. Бироқ Диего Симеоне айтганидек, ЕЧЛда қандай ҳаракат қилишни "Реал"дан яхшироқ биладиган жамоа бўлмаса керак. 

Ла Лига ҳақида гапирадиган бўлсак, тарихга исмини катта ҳарфлар билан ёздириб қўйишга яқин келган Карло Анчелотти жамоаси 75 очко билан иккинчи ўриндаги "Барса"ни 15 очкога ("кўк-анорранглилар"ни захирада 1 та ўйини бор) ортда қолдирмоқда. Бензема ажойиб спорт формасидалиги ҳеч кимга сир эмас, у ва жамоадошлари ички чемпионатда 66 та гол уриб, бу борада ҳам яққол етакчи ҳисобланади.

Охирги икки турда "галактикос" "Хетафе" (2:0) ва асосий рақобатчилардан бўлган "Севилья"ни (3:2) мағлубиятга учратди.

Бугун яна Азар, яна Бэйл сафда эмас, шунингдек Вальехо, Марсело, Менди, Мигель Гутьеррес ва Каземиро жароҳат сабаб жамоага ёрдам бера олишмайди. 

Ажойиб кайфиятда ва спорт формасида бўлган "Реал" бугун ортиқча муаммога дуч келмайди деб ҳисоблаймиз. "Хетафе" билан учрашув ёдингиздами? Ўйинни тўлиқ назорат қилган "Реал" ҳар икки бўлимда биттадан гол уриб, ишончли ғалабани тантана қилганди. Назаримда, бугун яна ана шунга ўхшаш картина гувоҳига айланамиз.

Муаллиф : Omonjon To`xtamirzayev
Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика